UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  1 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  0 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  3 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  3 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  15 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  4 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  9 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1

Осиё кубоги-2019. Гуруҳдаги рақиблар билан олдинги натижаларимиз қандай бўлган? Янгиликлар

Осиё кубоги-2019. Гуруҳдаги рақиблар билан олдинги натижаларимиз қандай бўлган?

Кеча Дубай шаҳрида 2019 йилги Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташланганидан хабарингиз бор.

Ўзбекистон терма жамоаси "F" гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан ўйнайдиган бўлди.

Терма жамоамиз Уммон билан Осиё кубоклари финал босқичида умуман тўқнаш келмаган. Яъни БААдаги қитъа чемпионатида ушбу жамоалар илк бор ўзаро ўйин ўтказишади.

Япония билан Осиё кубокларида икки бор тўқнаш келганмиз. 1996 йил БААда бўлган Осиё кубоги гуруҳ босқичида вакилларимиз Японияга 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишган.

2000 йил Ливан мезбонлик қилган мусобақада эса Ўзбекистон бунданда йирик ҳисобда имкониятни бой берган - 1:8. Ушбу мағлубият ҳозиргача терма жамоамиз тарихидаги энг йириги бўлиб турибди.


Қўшниларимиз Туркманистон билан қитъа чемпионати финал босқичида бир бор ўйнаганмиз. 2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Туркманистон 1:0 ҳисобида мағлуб этилган эди.

2019 йилги Осиё кубогида қандай натижалар қайд этилади. Буни албатта вақт кўрсатади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика