UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Витинья: "Албатта, Роналду ЖЧ-2026да ўйнайди"  0 13:45"Андижон" футболчилари кубок учун қанча мукофот пули олишгани маълум  6 13:22Симеоне: "Родри учун хурсандман. У "Олтин тўп"га лойиқ"  5 12:54"Нефтчи" футболчилари: 3 ойдан буён маош йўқ  18 12:35Мбаппе "Монако"ни сотиб олмоқчи бўлган  1 12:18Луис Энрике ПСЖ тарихидаги энг ёмон мураббий...  0 11:54Қишда "Пахтакор"ни 7 футболчи эркин агент сифатида тарк этиши мумкин  5 11:30Мартинес "Интер" тарихида энг яхши тўпурарга айланди  6 11:10"Футбол олами". "Насаф" бир кам чемпион, "Пахтакор" Қаршида мағлуб бўлди — Суперлиганинг 22-тури ҳақида барчаси  8 10:55Салкам икки йил ҳакамларга раҳбарлик қилган Эркин Бахтиёров қаерда?  1 10:51Аморим қачондан МЮни бошқариши маълум  7 09:58Goal «Олтин тўп»-2025 соврини учун номзодлар рейтингини тузиб чиқди  25 09:23«Барселона»нинг келаси ёздаги илк трансфер мақсади маълум  3 08:50Лига Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:11«Валенсия» — «Реал Мадрид» учрашуви бошқа кунга кўчирилди. Нега?  14

Осиё кубоги-1992. 56 ёшида фаолиятини давом эттираётган энг яхши футболчи, легионер Рамос, ўйинчиларини алмаштирмаган ҳамда рақиб мағлубияти учун 500 доллар бермоқчи бўлган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Осиё кубоги-1992. 56 ёшида фаолиятини давом эттираётган энг яхши футболчи, легионер Рамос, ўйинчиларини алмаштирмаган ҳамда рақиб мағлубияти учун 500 доллар бермоқчи бўлган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз

Япония ўз тарихида илк бор қитъада тенгсиз деб топилди.

Ҳисоб бўйича ўнинчи Осиё кубогига Япония мезбонлик қилди. Мусобақа 29 октябрь–8 ноябрь кунлари Ҳиросима ва Ономичи шаҳарларидаги 3 та стадионда ўтказилди.

1992 йилги Осиё кубги бирорта дебютант иштирок этмаган дастлабки қитъа турнири бўлди. Мусобақада аввалгидек ўнта эмас, балки саккиз мамлакат — Япония, Саудия Арабистони, Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Қатар, Таиланд ва БАА терма жамоалари иштирок этди. 

1988 йилги Осиё Кубоги финалчиси Жанубий Корея терма жамоаси саралашда Таиландга ютқазиб қўйиб сенсацион тарзда қитъа чемпионатига чиқа олмади. Мезбон Япония ва ўтган мусобақа чемпиони Саудия Арабистони автоматик тарзда Осиё Кубогига йўл олишди.

Мусобақа мезбони — Япония 1994 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган ҳолда 1992 йилнинг март ойида мамлакат тарихида илк маротаба хорижлик мураббий — нидерландиялик Ханс Офтни бош мураббий сифатида эълон қилади. Бу август ойидаёқ ўз натижасини кўрсата бошлайди — жамоа Жанубий Корея, Хитой ва Шимолий Кореяни ортда қолдириб, "Dynasty Cup" турнири ғолибига айланди. Шундан сўнг барча Япониядан йил сўнгидаги ўтказилидиган қитъа биринчилигида ҳам чемпионликни кута бошлади. Бироқ мураббий Ханс Офт матбуот анжуманларида "Менинг вазифам ва жамоанинг мақсади — жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш, мазкур турнир эса мундиал учун тайёргарлик вазифасини ўтайди", дея таъкидлади. 

Шунингдек, жамоа сафида маҳаллийлаштирилган хорижлик ўйинчи Руй Рамос ҳам бўлиб, жамоа етакчиларидан бири асли бразилиялик ҳисобланган ва ёшлигидан Япония жамоаларида ўйнаб келган. Турнир аввалида ҳатто икки хорижлик баҳслашиб ҳам қолади. Рамушга Офтнинг тартиб-интизом борасидаги қарорлари ёқмайди, нидерландиялик мутахассис эса "Агар мен айтган қоидаларга риоя қилмасанг, терма жамоага келишинг шарт эмас" деб жавоб қайтарган. Шундан сўнг вазият юмшаган.

Япония мусобақа билан гуруҳ босқичидаёқ хайрлашиши мумкин эди. Жамоа дастлаб БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади, сўнгра Шимолий Кореяга қарши баҳсда 80 дақиқа давомида ҳисобда ортда бориб, якунда бир очколи бўлди. Сўнгги турда эса уларни фақат ғалаба қониқтирарди. 

Уларнинг бўлғуси рақиби Эрон учун эса дуранг ҳам кифоя эди. Сўнгги турда ҳакамлар ўйин тизгинини қўлдан чиқариши натижасида жанжалларга бой бўлди. Оқибатда ўйин давомида Эроннинг жами уч нафар футболчиси майдондан четлатилди. Уларнинг аксарияти кейинчалик бир йилга дисквалификация қилинди. Япония эса Казуйоши Миуранинг 85-дақиқада урган голи эвазига плей-оффга йўл олди.


Учрашувдан сўнг Миура NHK телеканалига берган интервьюсида голга айланган зарбани йўллаётган вазиятда бутун вужудини ва юрагини оёқларига берганини айтиб ўтди.

Турнирнинг энг чиройли голлари видеоси

1990 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Эрон кутилмаганда гуруҳда қолиб кетди. Терма жамоа бош мураббийи Али Парвин фақатгина ўзи ишонган футболчиларни терма жамоага чақирди ва уч тур давомида бирорта ўзгаришни амалга оширмади. Сўнгги турда рақобатчи БААнинг очко йўқотиши ҳам Эронни кейинги босқичга олиб чиқарди. Ўша куни Али Парвин ким унга БААнинг мағлубияти ҳақидаги хушхабарни етказса, ўша кишига 500 АҚШ доллари ҳадя этишини айтди. Бироқ пул унинг чўнтагида қоладиган бўлди, сабаби БАА Шимолий Кореяни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлди.

"B" гуруҳида охирги икки мусобақа ғолиби Саудия Арабистони пешқадам бўлди. Амалдаги чемпионлар мусобақага жиддий ҳозирлик кўришди. Жумладан, Камерунга қарши ўртоқлик ўйини ташкил этилди ҳамда араблар Конфедерациялар кубогига мезбонлик қилиб, АҚШ ва Аргентинага қарши майдонга тушди. Ҳатто АҚШ 3:0 ҳисобида мағлуб этилди. 

Бироқ турнир аввалида жамоада ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмасди. Жумладан, низолар сабаб жамоа аъзоси Сами Ал Жобир Японияга учиб кетиш арафсида термадан четлатилиб, унинг ўрнига Носир Ал Қаҳтони жалб этилди. Шунингдек, яна бир қанча етакчилар турнирга бормади.

Саудияликлар гуруҳ босқичидаги 3 ўйинда атиги бир ғалабага эришди. Худди шундай натижа қайд этган Хитой ҳам ярим финалга йўл олди.


“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

1

2

0

2:1

4

БАА

3

1

2

0

2:1

4

Эрон

3

1

1

1

2:1

3

КХДР

3

0

1

2

2:5

1

“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Саудия Арабистони

3

1

2

0

6:2

4

Хитой

3

1

2

0

3:2

4

Қатар

3

0

2

1

3:4

2

Таиланд

3

0

2

1

1:5

2


Ярим финалда Япония Хитойни қийинчилик билан мағлуб этди. Саудия Арабистони эса БААни доғда қолдирди. 

Учинчи ўрин учун баҳсда Валерий Лобановский бошчилигидаги БАА терма жамоаси Хитойга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйган эди - 3:4.

Япониянинг финалдаги рақиби сўнгги икки Осиё кубогида кетма-кет чемпион бўлган Саудия Арабистони терма жамоаси эди. Қолаверса, Хитойга қарши ўйиндан майдондан четлатилган жамоанинг асосий дарвозабони Матсунага билан бирга сариқ карточкалари кўпайиб кетган етакчи ярим ҳимоячи Мориясу ҳам ҳал қилувчи баҳсни ўтказиб юборишга мажбур эди. Шунга қарамай, Япония ишончли ҳаракат қилиб, Такагининг 36-дақиқада киритган тўпи эвазига ўз тарихида илк маротаба Осиё кубоги ғолибига айланди. 


Ярим финал
Япония - Хитой 3:2
Голлар:
Фукуда 48, Китазава 57, Накаяма 84 - Хие Юхин 1, Ли Хиао 70.

Саудия Арабистони - БАА 2:0
Голлар:
Овайрон 77, Ал Биши 80.

Учинчи ўрин учун баҳс
Хитой - БАА 1:1
Голлар
: Хао Хайдонг 15 - Холид Исмоил 10

ФИНАЛ
ЯПОНИЯ - САУДИЯ АРАБИСТОНИ 1:0
8 ноябрь 1992. Хиросима. "Хиросима Биг Арч" стадиони. 60000 томошабин
Бош ҳакам:
Жамол Ал Шариф (Сурия)
Гол: Такуя Такаги 36.
Япония: Казуя Маекава, Масами Ихара, Сатоши Цунами, Тетсужи Хаширатани, Такуми Хориике, Руй Рамос, Цюйоши Китазава, Митсунори Йошида (Тошинобу Катсуя, 86), Масахиро Фукуда, Казуйоши Миура, Такуя Такаги.
Бош мураббий: Ханс Оофт (Нидерландия)
Саудия Арабистони: Шокир Ал Шужа, Абдуллоҳ Ал Досари, Абдул Раҳмон Ал Руми, Муҳаммад Ал Хилаиви, Салим Ал Алави, Фуад Анвар Амин, Фаҳад Ал Биши, Холид Ал Муваллад, Саид Ал Овайрон, Ҳамза Идрис (Фаҳад Ал Меҳаллел, 66), Юсуф Ал Тунаян.
Бош мураббий: Нельсиньо Баптиста (Бразилия)

Саудиялик футболчи Ал Ҳарифининг таъкидлашича, арабларнинг мағлубиятига жамоада интизомнинг мавжуд бўлмагани сабаб бўлган. Қолаверса, Саудия Арабистони бир ойдан сўнг Форс кўрфази кубоги финалида ҳам Қатарга имкониятни бой бериб қўйди.

Япониялик Казуйоши Миура мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Эътиборлиси 56 ёшда бўлган Миура ҳамон футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда.

 Саудия Арабистони ҳужумчиси Фаҳад Ал Биши 3 та гол билан мусобақа тўпурарига айланди.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди 

Осиё кубоги-1988. Кувайт либосида ўйнаган Платини, талабалари билан келган Япония ҳамда операциядан кейин финалдаги ҳал қилувчи голни урган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.  

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика