UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26Суперлига. "Пахтакор" — "Андижон" 3:1. Highlights  0 20:07Суперлига. «Пахтакор» «Андижон»ни мағлуб этиб, мусобақа жадвалининг 3-ўрнига кўтарилиб олди  12 20:02Клопп Рамос ҳақида: "Серхио ажойиб футболчи, аммо..."  7 19:34Лаутаро: "Олтин тўп" рейтингида 7-ўриндан кўпроғини кутгандим"  4 19:10Бруней Россияга қарши ўйинга иккинчи жамоасини юборади  9 18:44Расман: "Барселона" Фермин Лопес билан шартномани узайтирди  1 18:32ОКМК футбол академияси янги майдонга эга бўлди  3 18:16Норчаев якка тартибдаги машғулотларга киришди  2 17:55Тен Хаг ўзи учун янги жамоа топиб улгурди  6 16:59"Реал" Тчуаменига ортиқ ишонмайди-ми?  6 16:36"Наполи" спорт директори Кварацхелиянинг агенти билан учрашди  2 16:15"Нефтчи"да 10 футболчининг шартномаси тугамоқда  4 15:51Пети: "Роналду ҳаттоки Саудия Арабистонида ҳам 1000 та гол ура олмайди"  20 15:25Конте — "Тоттенхэм"даги фаолияти ҳақида: "Мен сеҳргар эмасман"  1 15:02Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Фернандешнинг ўйинига баҳо берди   1

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз

Турнир давомида илк маротаба рамзий терма жамоа тузилди.

Еттинчи Осиё кубоги 1980 йилнинг 15–30 сентябрь кунлари Қувайтнинг "Сабаҳ ал Салим" стадионида ўтказилди. 

Турнирда ўнта жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. Саралашда турли сабабларга кўра Япония, Вьетнам, Саудия Арабистони, Иордания, Ироқ, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа терма жамоалар қатнашишмаган.

Мусобақада Кувайт, Эрон, Бангладеш, Хитой, Малайзия, КХДР, Қатар, Жанубий Корея, Сурия ва БАА терма жамоалари иштирок этишди. 


Кувайт XX асрнинг 70 йилларидан бошлаб кучая бошлади. Дастлаб жамоага Бразилияни жаҳон чемпионлиги сари етаклаган Марио Загалло бош мураббий этиб тайинланди ва жамоа билан бирга 1978 йилги Осиё кубогида финалга қадар етиб борди.

Ўша йили жамоага бошқа бразилиялик мутахассис Карлос Альберто Паррейра олиб келинди. Унинг даврида Кувайт футболи янада гуркиради. Шунга қарамай, мезбонлар гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этиши мумкин эди. Илк ўйинни БААга қарши дуранг билан бошлаган кувайтликлар кейинги ўйин Малайзияни мағлуб этди, бироқ 3-турда Жанубий Кореяга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Охирги турдаги рақиб Қатарни дуранг натижа ҳам кейинги босқичга олиб чиқарди, бироқ ишончли ҳаракат қилган Паррейра шогирдлари йирик ҳисобда зафар қучиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда ярим финалга йўл олди.

Гуруҳ ғолиби Жанубий Корея ҳам мусобақани Малайзияга қарши дуранг билан бошлади ва кейинчалик бошқа рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Мазкур турнир илк бор Кореяда телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Кетма-кет уч карра қитъа чемпиони бўлган Эрон терма жамоаси мамлакатдаги нотинч вазият туфайли мусобақага жиддий тайёргарлик кўра олмаган. Форслар дастлаб Сурия, сўнгра Хитой билан дуранг ўйнади. 

Хитойга қарши ўйиндан бир кун ўтиб, Эрон–Ироқ уруши бошланди. Ироқ жангчилари Эроннинг муҳим объектларини нишонга олгани учун футболчиларнинг оилалари билан алоқа тизими узилиб қолган ва улар ўз оилаларидан бехабар эди. Терма жамоа лагеридаги муҳит ниҳоятда чигал эди, футболчилар Осиё кубогида қатнашишни истамай, Эронга қайтишга қарор қилишди.

Футболчилар турнир ярмида бош мураббий Ҳасан Ҳабибидан Эронга қайтишни сўрашган, бироқ юқори ташкилотлар жамоанинг мусобақани тарк этишига қарши чиққан. Натижада ўйинчилар Бангладешга қарши ўйнашга мажбур бўлди. Шунга қарамай, эронликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритди.

"А" гуруҳи
КХДР – Бангладеш 3:2
Голлар:
Чои Жае Пил 44, 45, Ким Жонг Ман 90 – Чунну 60, Салоҳиддин 88.

Эрон – Сурия 0:0

КХДР – Хитой 2:1
Голлар:
Ким Бок Ман 20, 40 – Ли Фубао 7

Бангладеш – Сурия 0:1
Гол
: Кешек 7

Хитой – Эрон 2:2
Голлар:
Чен Жинганг 74, Каи Жинбиао 89 – Али Дўсти 35, Фариба 70



Бангладеш – Эрон 0:7
Голлар
: Фариба 11, 34, 80, 82, Рошан 21, Барзегари 27, 87



Сурия – Хитой 1:0
Гол:
Кешек 86

Эрон – КХДР 3:2
Голлар
: Али Дўсти 27, Данаеифард 57, Фариба 60 – Хванг Санг Хои 68, Пак Жонг Хун 90

Хитой – Бангладеш 6:0
Голлар:
Шен Хиангфу 3та, Ху Йонглаи 3та.

КХДР – Сурия 2:1
Голлар:
Ким Бок Ман 33, Пак Жонг 55 - Сулаймон 44


“A”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Эрон

4

2

2

0

12-4

6

2

КХДР

4

3

0

1

9-7

6

3

Сурия

4

2

1

1

3-2

5

4

Хитой

4

1

1

2

9-5

3

5

Бангладеш

4

0

0

4

2-17

0

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.

"B" гуруҳи
БАА – Кувайт 1:1
Голлар:
Чомби 35 – Ал Хути 19

Жанубий Корея – Малайзия 1:1
Голлар:
Чои Сун Хо 69 – Ҳамза 90



Қатар – БАА 2:1
Голлар:
Муфта 50, 60 – Ал Хажри 58

Кувайт – Малайзия 3:1
Гол
: Камил 20, Ёқуб 53, 77 – Ҳамза 44

Қатар – Жанубий Корея 0:2
Голлар
: Ли Жунг Ил 7, Чои Сун Хо 21

Малайзия – БАА 2:0
Голлар:
Алиф 32, Баҳари 89

Кувайт – Жанубий Корея 0:3
Голлар:
Хванг Сеок Кеун 47, Чои Сун Хо 71, 78

Малайзия – Қатар 1:1
Гол:
Баҳари

Жанубий Корея – БАА 4:1
Голлар:
Чои Сун Хо 26, 53, 78, Жунг Хаэ Вон 84 – Чомби 79

Кувайт – Қатар  6:0
Голлар:
Ал Доҳил 32, 57, Ёқуб 50, Ал Анбари 66

“B”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Жанубий Корея

4

3

1

0

10-2

7

2

Кувайт

4

2

1

1

8-5

5

3

Малайзия

4

1

2

1

5-5

4

4

Қатар

4

1

1

2

3-8

3

5

БАА

4

0

1

3

3-9

1

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.

Ярим финалга бир кун қолганда Эронга ҳужум натижасида футболчи Ҳасан Рошаннинг укаси ҳалок бўлгани тўғрисидаги нохуш хабар етиб келди. Бу ҳам ярим финалда ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади: Эрон Кувайтга имкониятни бой бериб қўйди ва жамоанинг 17 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.

Бангладеш дарвозасига тўртта тўп киритган Беҳтош Фариба ўз хотиралари билан ўртоқлашди:

"Ресторанда Кувайт телевидениесини кўраётган эдик, тўсатдан кўрсатув узилиб қолди ва Ироқнинг Эронга ҳужум қилгани тўғрисида хабар берилди. Оқботан шаҳри, Меҳробод аэропорти, Ободон ва Аҳваз ер билан яксон қилингани ҳақида эшитдик. Уй билан боғланиш учун телефон қидириб ўрнимиздан сакраб турдик, бироқ Эрон билан алоқа линиялари узилиб қолди".

Плей-оффнинг иккинчи жуфтлигида эса икки Корея тўқнаш келди. Муросасиз ва жанговар руҳда кечган баҳснинг 80 дақиқаси давомида шимолликлар ҳисобда олдинда бораётганди. Бироқ Жанубий минтақа вакиллари ирода намойиш этиб, сўнгги дақиқаларда иккита гол урди ва ғалабани ўз томонига оғдириб қолди. Шунга қарамай, финал олдидан Жанубий Кореянинг 9 нафар футболчиси жароҳат олди. Бу эса мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида жамоа зарарига ишлади.

Гуруҳ босқичида Жанубий Кореядан жавобсиз учта тўп қабул қилиб олган Кувайт финалда худди шунча жавоб қайтариб, титулга эга чиқди. 

Ватанига қайтгач, Жанубий Корея терма жамоаси учун аэропортдан Сеул шаҳри марказига қадар автопарад ўтказилди. Иккинчи ўринни эгаллаганидан кейин автопарад ўтказиш миллий терма жамоа тарихида кузатилмаган. Бу жараён Шимолий Корея мағлуб этилгани учун ташкиллаштирилганди.

Ярим финал
Эрон – Кувайт 1:2
Голлар:
Фараки 90 – Ёқуб 63, Ал Доҳил 85



Жанубий Корея – КХДР 2:1
Голлар:
Чои Жонг Дук 80, Жунг Хаэ Вон 89 – Парк Жонг Хун 19 пенальти

Учинчи ўрин учун баҳс
Эрон – КХДР 3:0
Голлар:
Фариба 49, Фараки 66, 76

ФИНАЛ
Кувайт - Жанубий Корея 3:0
30 сентябрь 1980. Кувайт Сити. "Сабаҳ Ал Салим" стадиони. 25000 томошабин
Бош ҳакам:
Сударсо Харджовасито (Индонезия)
Голлар: Ал Ҳути 8, Ал Доҳил 34, 69



Эрон футболчиси Беҳтош Фариба мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек, у турнир давомида 7 та гол уриб, Жанубий Корея вакили Чои Сун Ҳо билан бир хил натижа қайд этди.

Беҳтош Фариба (Мусобақанинг энг яхши футболчиси ва тўпурарларидан бири): "Индивидуал жиҳатдан ушбу турнир мен учун ёмон ўтмади ва еттита гол уришга муваффақ бўлдим. Лекин мамлакатимизда содир бўлаётган воқеалар туфайли биз мусобақа давомида футбол эмас, фақат оиламиз ҳақида ўйладик".

Ғолиб ва совриндорларни Кувайт шаҳзодаси ва ташкилий қўмита раиси тақдирлади. Шунингдек, ғолиб жамоага Кувайт Олимпия қўмитаси томонидан 20 минг Кувайт динори (тахминан 65 минг АҚШ доллари) совға қилинди.

Турнир рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Носир Хижози (Эрон)

Ҳимоячилар: Наим Саад (Кувайт), Со Чин Аун (Малайзия), Маҳбуб Зума (Кувайт), Меҳди Динбарзаде (Эрон)

Ярим ҳимоячилар: Абдулризо Барзегари (Эрон), Саад Ал Хоти (Кувайт), Ли Ён Му (Жанубий Корея)

Ҳужумчилар: Чхве Сун Хо (Корея), Файсал Ал Дакили (Кувайт), Жассим Ёқуб (Кувайт).

Турнирдан сўнг мураббий ва футболчилар интервью беришди.

Карлос Алберто (Кувайт бош мураббийи): "Нима дейишим мумкин? Бу энг бахтли лаҳзалардан бири ҳисобланади. Шогирдларим ақлбовар қилмас ўйин намойиш этишди. Йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Турнир аввалида кўплаб танқидларга учрадик, чунки жамоа сўнгги ўйинларда секин-аста ўз даражасини тиклай бошлади. Финал эса зўр ўтди. Корея термасининг тўпни назорат қилишига йўл қўймадик. Уларга қарши гуруҳ босқичига қараганда бошқача режа қўлладик. Учрашувни ким кузатган бўлса, хотиржам ўйин намойиш этганимизни гувоҳи бўлган. Кореянинг кучли жиҳатини ўзига қарши қўллашга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, биз хурсандмиз. Бу узоқ вақтдан бери меҳнат қилиб келаётган ҳар бир инсоннинг саъй-ҳаракатлари самараси дейишимиз мумкин. Барчани чемпионлик билан муборакбод этаман".

Ким Жунг Нам (Жанубий Корея бош мураббийи): "Кувайт терма жамоаси ғалаба ва чемпионликка лойиқ эди. Улар биздан кучлироқ ўйин намойиш этишди. Жамоада чарчоқ аломатлари кўзга ташланди ва рақиб ҳужумларини нотўғри баҳолаш ҳолати кузатилди. Кувайтнинг 6-рақамли (Саад ал Ҳути) футболчисининг ўйинига қойил қолдим. Баъзи ўйинчиларимиз ўзига бириктирилган рақибини қўриқлашни унунтиб қўйди. Мен ҳакамни айбламоқчи эмасман, лекин у ўйинни яхши бошқара олмади ва нотўғри қарорлар чиқарди".

Ҳасан Ҳабиби (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): "Кувайт терма жамоаси чемпионликка лойиқ эди, чунк улар бизга ва Жанубий Кореяга қарши ажойиб ўйин ўтказишди. Улар корейсларга қараганда жисмонан кучлироқ ва тезкорроқ эканлигини кўзга ташланди. Кувайт шу руҳда ўйнашда давом этса, жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок эта олади".

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика