UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Сане АПЛга қайтиши мумкин  0 01:47Гвардиола: "Бу ердаги 9 йиллик фаолиятим давомида бунақаси бўлмаган"  0 01:23Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Иттиҳод" ғалаба қозонди  0 00:59Испания Кубоги. "Атлетико" сўнгги 10 дақиқаликдаги голлар эвазига кейинги босқичга чиқди  0 00:35Херард Мартино "Олтин тўп" ҳақида: "Мен учун Месси доимо энг зўри"  0 00:10"Реал Мадрид" "Олтин тўп" соҳибини сотиб олмоқчи  6 23:48А Серия. "Рома" — "Торино". Шомуродов захирада қолдирилди  7 23:26ЖЧ-2026 саралаши қуръаси делегациялар ва журналистларнинг бевосита иштирокисиз онлайн тарзда ўтказилади  0 23:09Хуммельс "Реал"нинг "Олтин тўп"га бойкотини Трампнинг хатти-ҳаракати билан таққослади: "Бошқаларга ҳурматсизлик қилиш яхшимас"  3 22:42Месси яна бир шахсий совринни қўлга киритиши мумкин. Даъвогарлар орасида Неймар ва Де Брюйне бор  9 22:25Ҳакимига учта суперклуб қизиқиш билдирмоқда  3 22:10Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  4 21:57Ла Лига доирасидаги "Валенсия" - "Реал" ўйини даҳшатли сув тошқини туфайли қолдирилди  4 21:36Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин гувоҳига айландик"  5 21:23Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз майдонида ютқазди, Машарипов тўлиқ ўйнади  0

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Ушбу Осиё кубоги 4 та жамоа иштирок этган энг сўнгги мусобақа бўлди.

Осиё кубогига Исроил мезбон бўлгани учун кўплаб мусулмон ва бошқа мамлакатлар (Япония, Хитой, Филиппин, Афғонистон, Эрон, Индонезия, Покистон ва бошқалар) саралашда қатнашишмади.

Шу боис Шарқий минтақада Жанубий Корея ва Ғарбий минтақада Ҳиндистон ҳеч қандай ўйин ўтказмай Осиё Кубоги финал босқичига йўл олган.

Фақатгина Марказий минтақада 4 та жамоа саралаш баҳсларида иштирок этишган. Унда Гонконг терма жамоаси Жанубий Вьетнам, Малайзия ва Таиландни ортда қолдириб, қитъа чемпионатига йўлланма олганди.

1964 йилги Осиё кубогида Ҳиндистон терма жамоаси дебют қилди. 

Мусобақа 26 май–3 июнь кунлари Исроилнинг тўртта Рамат Ган, Ҳайфа, Тел-Авив ва Иерусалим шаҳарларида бўлиб ўтди. Мазкур турнир учрашувлари ҳам аввалгилари сингари 80 дақиқа давом этди.

Финал босқичида 5 та жамоа иштирок этиши кўзда тутилганди. Аммо Тайвань логистик қийинчиликларга дуч келганини маълум қилиб, турнирдан иштирок этмаслигини маълум қилди. Уларнинг ўрнига Марказий зона саралаш босқичида иккинчи ўринни эгаллаган Жанубий Вьетнамга таклиф юборилди, бироқ мамлакат молиявий сабабларга кўра таклифни рад этди. Шу сабабли мусобақада яна тўртта жамоа қатнашди.

Айни пайтда УЕФАга ўтиб кетган Исроил терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтган чемпионатда барча ўйинларда зафар қучиб ғолиб чиқди. Таъкидлаш лозимки, исроилликлар бундан олдинги иккита қитъа чемпионатида қатнашиб, иккинчи ўринни олишганди. Мазкур турнирда иштирок этган исроилликларнинг аксарияти ишчи ёки ҳарбийлар эди, шу боис улар ҳафтада уч маротаба тушдан кейин машғулот ўтказишарди. Бутун таркиб маҳаллий клубларда ўйнарди, уларнинг асосий қисми уч клуб — "Маккаби Ҳайфа", "Ҳапоэл Петаҳ" ва "Ҳапоэл Тел-Авив" аъзолари эди ва турнир давомида терма жамоа сафидаги илк учрашувларини ўтказган.

"Умрим давомида еттита урушни бошдан кечирдим. Яна уруш бўладими-йўқми, билмайман. Бироқ стадионда давлат мадҳиясини эшитишдан лаззатлироқ нарса йўқ", деганди 26 ёшли исроиллик футболчи Амация Левкович.

Таркиблар 

Исроил

Дарвозабонлар: Ицик Високер, Хаим Левин

Ҳимоячилар: Давид Примо, Авраам Калми, Хаим Бахар, Моше Леон, Гидон Тиш, Шауль Матания

Ярим ҳимоячилар: Амация Левкович, Ехезкель Кацав, Наум Стельмах [в], Мордехай Шпиглер, Йосеф Махалал

Ҳужумчилар: Йохай Ахарони, Шломо Леви, Реувен Янг, Эйнштейн Калиш, Рахамим Талби

Мураббий: Йосеф Мирмович


Ҳиндистон

Дарвозабонлар: Питер Тангарадж, Шанкар Субраманиам Нараян

Ҳимоячилар: О. Чандрашекар, Фортуната Франко, Прасанто Синха, Арун Гош, Мритунджой Банерджи, Сайед Найимуддин

Ярим ҳимоячилар: Джарнаил Сингх, Мохаммед Юсуф Хан, Чуни Госвами [c], Рам Бахадур, Каджал Мукерджи

Ҳужумчилар: Индер Сингх, К. Аппалараджу, Арумаи Наягам, Х.Х. Хамид, Сукумар Самаджапати

Мураббий: Гарри Райт (Англия)


Жанубий Корея

Дарвозабонлар: У-Шик Ён, Ин-Бок О

Ҳимоячилар: Ким Чон-Сок, Пак Сын-Ок [c], Со Сон-О, Чо Нам-Су, Ли Ын-Сон

Ярим ҳимоячилар: Ким Ён Ёль, Чой Мён Гон, Ли Сун Мён, Ким Ду Сон

Ҳужумчилар: Сок-У Чан, Юн-Чжон Ха, Сун-Чон Чунг, Бён-Так Чунг, Джи-Ын Чан, Гым Су Бэ

Мураббий: Ю-Хён Ли


Гонконг

Дарвозабонлар: Ло Дак-Кун, Мок Сиу Лам

Ҳимоячилар: Лок Так-Хинг, Ип Кам-Хунг, Фунг Ки-Ванг, Лю Кам-Минг, У Кит-Люн

Ярим ҳимоячилар: Хо Чунг-Яу, Кунг Ва-Кит, Чунг Вин-Чинг [c], Чунг Ю-Квок, Лау Чи-Лам

Ҳужумчилар: Ау Пан-Нин, Ли Квок-Геунг, Люн Вай-Хунг, Квок Винг, Лау Кай-Чиу


26 май
Исроил – Гонгконг 1:0
Гол:
Мордечаи Спиеглер 76

27 май
Жанубий Корея – Ҳиндистон 0:2
Голлар:
Аппаларажу 2, И.Сингх 57.

29 май
Исроил – Ҳиндистон 2:0
Голлар:
Мордечаи Спиеглер 29 пен, Ахарони 76

31 май
Жанубий Корея – Гонгконг 1:0
Гол:
Бае Кеум Су 74

2 июнь
Ҳиндистон – Гонгконг 3:1
Голлар
: И.Сингх 45, Самажапати 60, Госвами 77 – Чеунг Йиу Квок 39.

3 июнь
Жанубий Корея – Исроил 1:2
Голлар
: Хух Юн Жунг 79 – Леон 20, Тиш 38


Осиё Кубоги-1964

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Исроил

3

3

0

0

5-1

6*

2

Ҳиндистон

3

2

0

1

5-3

4

3

Жанубий Корея

3

1

0

2

2-4

2

4

Гонгконг

3

0

0

3

1-5

0


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.

Мазкур йилнинг ўзида Токио Олимпиадаси саралаш босқичи ўтказилди. Жанубий Корея Олимпия ўйинларини муҳимроқ ҳисоблаб, асосий таркибни саралаш баҳсларига жалб этади ҳамда Осиё кубогига 2-таркибни юборади. Натижада амалдаги қитъа чемпионлари 3-ўрин билан кифояланди.

ОФК тарихидан тушиб қолган чемпионлар

ОФК 2015 йилги Осиё кубоги арафасида турнир тарихи ҳамда чемпионлар акс этган видеороликни YouTube'даги саҳифасига жойлади. Қизиқ томони, видеодан Исроилнинг 1964 йилги чемпионлиги акс этган лавҳа ўрин олмаган, яъни ушбу мамлакат тушириб қолдирилган. Бу эса катта шов-шувларга сабаб бўлди. (YouTube орқали видеони томоша қилиш)


Эслатиб ўтамиз, кўпгина араб ва мусулмон давлатлари Исроил билан ўйнашдан бош тортиши натижасида ОФК 1974 йил Кувайтнинг Исроилни ташкилотдан чиқариб юбориш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. Исроил 1994 йилга келибгина УЕФА аъзосига айланди.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика