UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49Германия терма жамоаси Белоруссия ва Эстонияга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  0 15:22Никимбаев: "Ал-Васл"ни ёмон кўраман"  25 15:19Пулишич: "Челси"га гол уриш ва ассистлар учун келдим"  6 14:56Мата МЮни "Ньюкасл"га алмаштириши мумкин  5 14:23"Боруссия" Д навбатдаги трансферни эълон қилди  12 14:07Леви тежамкорликни бас қил. Почеттинонинг сабр косаси тўлди  22 13:56"Манчестер Юнайтед" "Барселона" билан Иван Ракитич борасида музокаралар ўтказмоқда  3 13:18"Ювентус" Милинкович-Савич билан келишиб олди  3 13:00ПСЖ, "Бавария" ва "Арсенал" битта ҳимоячига даъвогарлик қилмоқда  3 12:57"Реал" Мбаппени кузатмоқда. ПСЖ эса уни 250 миллион евродан камига сотмайди  21 12:22Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  12 12:20Дешам: "Гризманнга "Атлетико"да қолишни тавсия қилишга энди кеч"  5 12:12Отабек Ғуломхўжаев: Ўртоқлик ўйинларида таркибдаги барча футболчиларга имконият берамиз  1 12:05"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" футболчиси учун 50 миллион евро тўлашга тайёр   11 11:54Эртага U-20 Жаҳон чемпионати старт олади. Мундиал ҳақида батафсил  16

Осиё Футбол Конфедерацияси вакиллари Суперлига клублари маркетологлари учун семинар ташкил этишди Янгиликлар

Осиё Футбол Конфедерацияси вакиллари Суперлига клублари маркетологлари учун семинар ташкил этишди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мажлислар залида Суперлига клублари маркетинг бўлими ходимлари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинар Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Элнур Мамедов ҳамда ОФКнинг Лигаларни ривожлантириш қўмитаси Марказий ва Жанубий Осиё бўйича вакили Йогеш Десаи томонидан ўтказилди.

Унда клубларда маркетинг бўйича олиб бориладиган чора-тадбирлар, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ҳомийлар билан ишлаш, бунинг учун аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида сўз юритилди.

Профессионал футбол лигаси ҳомий ташкилотлар билан ишлаш борасида охирги 2 йил ичида катта ўсишга эришгани, натижада 2 йилдан бери Суперлига титул ҳомийга эга бўлаётгани, қолаверса, телетрансляциялар сифати ошиб, футбол жамоатчилигининг миллий чемпионатимизга қизиқиши ва эътибори ортаётгани ОФК вакиллари томонидан алоҳида таъкидланди.

Семинарда кўрилган асосий масалалар – Суперлиганинг ҳар бир клуби ҳомий ташкилотлар билан янада яқин алоқаларни йўлга қўйишида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, шунингдек, клублар ишқибозлари сонини кўпайтириш, стадионга ташриф буюрадиган мухлислар сонини орттиришда клубнинг ўз брендига эга бўлиши муҳим экани муҳокама этилди. Жумладан, клуб ўз брендини ривожлантиришда биринчи галда чиройли ва эътиборни тез тортадиган логотипга эга бўлиши, ўз тимсоли, маскот ва мадҳиясига эга бўлиши, маскот учрашувлар вақтида ишқибозларни янада руҳлантириб, севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашга ундаши, клуб мадҳияси эса барча томонидан жўр бўлиб куйланиши ва стадионда ўйин олдидан ва танаффус вақтида жаранг сочиши лозимлигига алоҳида урғу берилди. Яна клубларнинг дўконлари фақатгина ўйин куни эмас, балки ҳафта давомида фаолият кўрсатиши клубнинг ўз ишқибозлари билан яқинлашишига сабаб бўлиши таъкидланди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 мар 11:47:26
Rustam_Online
1. Рахбарлар еш булса кейин булади мусика дукон деган нарсалар карилар утирса карича караш булади. Нефтчи учрашувлар пайитида танафусда эскича мусика куйилишлари хали хам кузатилади. Бу нарсалар хали бери тугирланмеди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг