UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  1 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  3 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади Янгиликлар

Осиё чемпионлар лигасида жамоалар сони ошади

Теглар :  ОЧЛОФК
Кеча ОФКда катта йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда асосан иккита масала кўрилди. Биринчиси, 2021 йилдан бошлаб ОЧЛда жамоалар сони оширилиб 40тага етказилади. Маълумки, ҳозир бу мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этяпти ва жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган. 

ОФК қитъада ОЧЛ нуфузини янада кўтариш мақсадида иштирокчилар сонини кенгайтиришга қарор қилди. Бу дегани ҳар бир минтақага яна биттадан гуруҳ қўшилади. Лекин жамоалар сонини ошириш рейтингда юқори олтиталикда турган давлатларга таъсир қилмайди. Бу дегани Ўзбекистонга 2021-2022 йилги мавсумлар учун 1+1 берилади. ОФК янги гуруҳ қўшишда асосан Иордания, Туркманистон, Ливан, Бангладеш, Ҳиндистон, Тожикистон каби давлатларга эътибор қаратади. 

Иккинчи масала бу аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна тўртта жамоа қўшилади ва шу билан иштирокчилар сони 12тага етказилади. Навбатдаги мусобақани ўзида қабул қилиш учун учта давлат ариза топширган: Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ва Ўзбекистон. Фақат ҳозирча аёллар футболи бўйича кейинги қитъа биринчилигининг қаерда ўтказилиши маълум эмас.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика