Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради
02 май 2024 20:59
Янгиликлар
Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Осиё Чемпионлар лигаси қилувчи ўйинини бошқариб боради.
Қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида финал қарама-қаршилиги икки учрашувдан иборат бўлади.
Ғарб ва Шарқ минтақасидан ОЧЛ финалига Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" ҳамда Япониянинг "Йокогама Маринос" клубалри йўл олган. Мазкур қарама-қаршиликнинг 25 май куни ўтказиладиган жавоб учрашувини бошқариш Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди. Финалнинг дастлабки ўйини 11 май куни Японияда бўлиб ўтади.

Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради.
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасида ишлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар