UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" АГМК билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Турон" АГМК билан муроса кўчасини танлади

Янги мавсумга Тошкентда йиғинни давом эттираётган АГМК ва "Турон" жамоалари бугун ўртоқлик учрашувида ўзаро тўқнаш келишди.

Биринчи бўлимни фаол тарзда бошлаган Ислом Исмоилов шогирдлари бир қатор қулай вазиятларни голга айлантира олишмади. 21-дақиқада олмалиқликлар учрашувда ҳисобни очишга эришишди. Бурчак зарбасидан Миржамол Қосимов оширган тўпни ҳимоячи Сардор Раҳмонов боши билан дарвозага жойлади - 1:0. Иккинчи бўлимни кўтаринки руҳда бошлаган "Турон" 49-дақиқада сербиялик легионер Синиша Бабичнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ушбу вазиятда АГМК ҳимоячилари хатога йўл қўйишганди. Қолган дақиқаларда ҳам ҳужумкорликни оширган яйпанликлар бир неча голли вазиятлар яратишди. Аммо, тўпни дарвозага йўллашда аниқлик етишмади. Шу тариқа дарвозаларга бошқа тўп киритилмади, 1:1. 

Ўртоқли учрашуви.

АГМК - "Турон" 1:1

Голлар: Сардор Раҳмонов (21) - Синиша Бабич (49)

АГМК: Суҳроб Султонов - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Александр Касьян, Мурод Тошматов.

Захира: Валижон Раҳимов, Зафар Полвонов, Жасур Умаров, Дилшод Жўраев, Камрон Абдулҳамидов, Эргаш Исмоилов, Сардор Абдунабиев, Элдор Бегимов, Сарвар Аблаев.

"Турон": Мирзоҳид Жалилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Аслиддин Тоштемиров, Достонбек Мелиқўзиев, Музаффар Музаффаров, Жавоҳир Соҳибов, Синиша Бабич, Абдураҳмон Абдулхақов, Асилбек Қаюмов.

Захира: Акмал Ортиқов, Ислом Абдуллаев, Исмоил Охунжонов, Ғолиббек Сарибоев, Жасур Хакимов,  Орифхўжа Абдухолиқов, Билолхон Тошмирзаев, Суннатилло Эрматов, Кадир Шарбеков, Умаржон Шарипов.

Учрашувдан фотогалереяни қуйидаги линк орқали кўришингиз мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика