
Дарвон Ҳошимов биринчи таймда жароҳат олиб, майдонни тарк этди, унинг ўрнига Сардор Теляков майдонга тушди.
Биринчи таймда ҳисоб очилмади – 0:0.
Иккинчи тайм бошида "Навбаҳор" пенальтига эга бўлди ва уни Азим Аҳмедов муваффақиятли амалга оширди – 1:0.
Шу тариқа, "лочинлар" пенальтидан урилган гол эвазига зафар қучишди.
"Навбаҳор" – "Акжайик" 1:0
19,30. Белек (Анталья)
Гол: Азим Аҳмедов пенальти
"Навбаҳор": Ўткир Юсуров, Даврон Ҳошимов (Сардор Теляков), Игорь Голбан, Боян Цигер, Станислав Андреев, Йован Жокич, Азим Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Искандеров (Эҳсони Паншанбе), Элгуча Григалашвили (Иброҳим Ғанихонов), Зоран Марушич (Ислом Кенжабоев)
