UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  0 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  16 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” ёшларини мағлубиятга учратди” Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. “Цементчи” - “Нефтчи” ёшларини мағлубиятга учратди”

Ўзбекистон биринчилигининг 10-турида “Ғаллаорол” жамоасига қарши (1:1) учрашувдан сўнг “Цементчи” футболчиларига 3 кунлик таътил берилган эди.

Жамоа аъзолари 18 май куни Қувасойдаги қароргохида йиғилишиб навбатдаги “Хотира-79” жамоасига қарши учрашувга таёргарлик машғулотларини бошлади.

Жамоа аъзолари навбатдаги тур учрашувларига пухта таёргарлик кўриш мақсадида Қувасойда “Нефтчи” жамоаси ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ҳар иккала жамоа мураббийлари ушбу учрашувда барча футболчиларни яна бир карра кўздан кечириб олдилар. Учрашув ўртоқлик бўлишига қарамай кескин ва курашларга бой тарзда ўтди. Мураббийларимиз биринчи бўлимда тажрибали футболчиларни майдонга тушурди, аммо дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Шиддатли ўтган биринчи бўлимдаги энг хавфли вазиятлардан бирида Даврон Исоқов тепган тўп дарвоза тўсинига теккан бўлса яна бир вазиятда “Нефтчи” дарвозасига белгиланган пенальтини тажрибали Анвар Рахимов голга айлантира олмади. Ушбу вазиятда рақиб дарвозабони яхши ўйнади ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида эса жамоамиз мураббийлари майдонга ушбу мавсумда ўйин амалиётига анча камроқ эга бўлаётган футболчилардан иборат таркибни майдонга тушурди. Айтиш мумкунки иккинчи бўлимда тушурилган таркибнинг хатти-ҳарактлари ўйин суратини янада кўтаритб юборди.

Учрашувнинг 76 дақиқасида “Цементчи”нинг  ёш ярим ҳимоячиси Файзулло Жуманқўзиевни рақибларнинг икки ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида қўпол тарзда тўхтатиб қолишди. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Рахматилло Мелибоев “Нефтчи” дарвозасини аниқ нишонга олди ва учрашувда ҳисоб очилди. 1:0

Орадан 10 дақиқа ўтар ўтмас ўйиннинг 86 дақиқасида марказдан ҳужум уюштирган яна ўша Файзулло Жуманқўзиев икки ҳимоячи орасидан тўпни чапроқдан кириб келаётган Шохжаҳон Аббосовга қулай тарзда етказиб берди. Аббосов эса тўпни кучли зарба билан “Нефтчи” дарвозасининг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. “Цементчи” - “Нефтчи” 2:0. Назорат учрашув шу тариқа қувасойликларнинг устунлиги билан якунланди.

20 май. Назорат учрашуви

“Цементчи”-“Нефтчи” 2:0

Голлар; Рахматилло Мелибоев (76 пен), Шохжахон Аббосов (86)

“Цементчи”нинг биринчи бўлимдаги таркиби: Илхом Жуманов, Зокир Нурматов, Умид Мадмусаев, Маруф Зокиржонов, Анвар Рахимов, Сардор Сотволдиев, Рахматилло Мелибоев, Отабек Ахмаджонов, Элёр Мамасолиев, Даврон Исоқов Даврон Маматов.

“Цементчи”нинг иккинчи бўлимдаги таркиби: Дилмурод Мамаюсупов, Рахматилла Мирзаахмадов, Машхур Ғуломов, Нодир Ибрагимов, Зокир Нурматов, Санжар Зокиров, Маматвали Нуриддинов, Сирожжон Тошпўлатов (Рахматилло Мелибоев), Файзулло Жуманқўзиев, Аббос Жумакулов, Шохжахон Аббосов

“Цементчи” Ўзбекистон биринчилиги мусобақасининг навбатдаги 11-тур учрашувини  сафарда 25 май санасида, Уйчи туманининг  “Хотира-79” жамоасига қарши ўтказади.


“Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика