Ўртоқлик ўйини. Вернер “Челси”даги илк голини урган баҳсда дуранг қайд этилди

Eldor Akmurzayev
29 авг 2020
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “аристократлар” сафарда “Брайтон” билан назорат баҳсини ўтказиб дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Тимо Вернер рақиб дарвозасини ишғол этиб, янги жамоасидаги илк голини уришга эришди. Айтиш жоизки, мазкур голда Ҳаким Зиеш ҳам қатнашган. Унинг жарима майдонига етказгани тўпини Каллум Хадсон-Одои боши билан Вернерга узатганди.

«Брайтон» — «Челси» — 1:1 (0:1)

«Фалмер» ўйингоҳи

Голлар: Вернер, 4 (0:1); Гросс, 90 (1:1, П).


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia