Ўртоқлик ўйини. "Навбаҳор" Болгария клуби дарвозасига 4та гол урди
28 янв 2023 21:04
Янгиликлар
Ўртоқлик ўйини. "Навбаҳор" Болгария клуби дарвозасига 4та гол урди
Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Болгариянинг "Септември" клубига қарши кечган учрашувда "лочинлар" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Асадбек Собиржонов, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Искандеров ва Иброҳим Йўлдошевлар муаллифлик қилишди.
"Навбаҳор" - "Септември" 4:2
Голлар: Шоҳруз Норхонов, Асадбек Собиржонов, Жамшид Искандеров, Иброҳим Йўлдошев
"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади:
Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Шаҳбоз Жўрабеков, Милош Милович, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Асадбек Собиржонов, Йован Жокич, Лука Чермель, Шоҳруз Норхонов, Жасур Яхшибоев


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин
Фикрлар