

Учрашув Амман шаҳридаги «Халқаро» стадионида ўтказилди. Баҳснинг илк таймида майдон эгалари Мусо Ал-Тамари ҳамда Ёсин ал-Бахитнинг голлари эвазиа 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. 2-таймда эса парагвайликлар Оскар Ромеро, Мигель Алмирон, Роберт Рохас ва Алехандро Ромеро аниқ зарбалари эвазига устунликни ўз томонига оғдиришди.
Эслатиб ўтамиз, Иордания ЖЧ-2022 саралашида «B» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, улар илк турда Тайвань вакиллари меҳмонда 2:1 ҳисобида таслим этишди.







