

Январь ойи бошида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби йиғинида қатнашишни бошлаган ҳужумчи Даврон Файзиев жамоаси сафида бир қатор ўйинларда майдонга тушиб 3та гол урди. "Насаф"га қарши ўйинда пенальти ишлади. Аммо мураббийларга унинг ўйини маъқул келмади шекилли тез орада Орифхўжа "Шўртан" сафида пайдо бўлди.
"Андижон"га қарши ўтган ўртоқлик учрашувида Зоир Тўрақулов уни синаб кўрди. 10 дақиқага майдонга тушган ҳужумчи гол уришга муваффақ бўлди. Аммо Ғузор клуби мураббийлари ҳам Орифхўжа Абдухолиқовни жамоада олиб қолишни исташмади. Ҳозирча ҳужумчи мавсумни қаерда бошлаши аниқ эмас.



