Ориф Маматказин: "Футболчиларимиз ўйингача ғалаба қозонган кўринадилар"
13 авг 2016 20:28
Янгиликлар
Ориф Маматказин: "Футболчиларимиз ўйингача ғалаба қозонган кўринадилар"
"Андижон" бош мураббийи Ориф Маматказин "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Биринчи ҳаракатларимиз ўхшамади. Уйин худди биз каби улар учун хам ўта мухим эди. Хулосаларни чиқарамиз. Футболчиларимни танимай қолдим, ўйин бошида ҳужум қилингандек бўлди. Аммо... Афсуски мухлисларимизни ишончларини оқлай олмадик. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Хаёт нима бўлганда ҳам давом этаверади.
- Бугун футболчиларни "Пахтакор" билан ўйиндаги каби кўзи ёниб турмади...
- Ўйиндан аввал бу ҳакда гаплашгандик. Баҳсни муҳимлигини билардик, аммо футболчиларимиз уйиндан аввал ғалаба қозонган кўринадилар.
- "Қўқон-1912"дан шундай ўйин кутганмидингиз?
- Биринчи голни стандарт вазиятдан ўтказдик, иккинчи голда эса хато килдик. Тўғриси, бундай уйин кутмагандик. 0:2 хисобда мағлубиятга учраб туриб ўйнаш кийин. Бугун бу нарса бизнинг қўлимиздан келмади.
- Ҳимояда оқсоқланиш борлиги кузатилди. Турсуновнинг йўқлиги бугунги ўйинда таъсир қилдими?
- У ҳозир даволаняпти. Таъсири бор албатта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар