Ориф Маматказин: "Андижон халқини стадионга қайтармоқчимиз"
03 авг 2016 22:08
Янгиликлар
Ориф Маматказин: "Андижон халқини стадионга қайтармоқчимиз"
"Андижон" - "Пахтакор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ориф Маматказин ўз фикрларини билдирди.
"Бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Ўйинда "Пахтакор" устунлик қилгандек туюлди. Лекин шогирдларимга раҳмат айтаман. Улар гол уриб ғалабага эришишди. Босимга дош бера олишгани учун раҳмат айтаман. Биз Андижон халқини яна стадионга қайтармоқчимиз. Ғалабали ўйинлар кўпаяверса мухлислар қайтишади. Футбол улар учун ўйналади. Чиройли ўйин кўрсатиб ижобий натижаларга эришишмоқчимиз.
Денис Илескунинг ўйинидан қониқдим. Бироқ Андрей Бугняк борасида ҳозирча ундай дея олмайман. У ҳужумчи шу боис кўп вазиятларни кўкка совурмаслиги керак. Анвар Бердиев жамоада ўйнашни истамаса биз уни мажбурлай олмаймиз. Ҳозирча унинг масаласи очиқ турибди", - дейди Ориф Маматказин.
"Андижон" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар