Ориф Маматказин: "10 киши бўлиб қолгач яхшироқ ўйнадик"

Narzulla Saydullayev
9 сен 2016
"Сўғдиёна" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Ориф Маматказин ўз фикрларини билдирди.

"Бугун кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Сен урмасанг, сенга уришади. 10 киши бўлиб қолганимизда яхшироқ ўйнадик. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Қурбон ҳайит байрами билан табриклайман. Қайтараман футболчиларга ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдираман", - дейди Ориф Маматказин.

"Андижон" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia