UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1

Ўқувчилар учун янги саҳифа - "ЧатBall"! Янгиликлар

Ўқувчилар учун янги саҳифа - "ЧатBall"!

Теглар :  ЧатБалл
Биз имкон қадар ёзилаётган фикрларни тўлиқ қамраб олишга ҳаракат қиламиз. Асосли танқид ўз гуруҳимизда таҳлил қилинади ва сайтимизда қўлланилади.

Асоссиз танқидга асаб бузмаймиз, ҳақоратларни ўчирамиз (имкон қадар, ўтиб кетиб қолиши ҳам мумкин), мақтовларга учмаймиз.

Лекин, кўп гапиравериб чарчадик, "ҳей болакай, сен ўйлама бу ерда онасидан сўкдим, отасидан сўкдим, мени ҳеч ким топа олмайди деб"! "CA" футбол ичидаги оммавий сайтга айланди, "CA" энг кўп фикр қолдириладиган сайт, бу дегани бир кун келиб қолмасин, назоратга тушиб гап сўзларга жавоб бериб қолманг дегани. Бу бировни чўчитиш эмас. Ҳеч қачон ўзига ҳар томонлама, яъний ҳуқуқий томонидан ишонган билимли киши сайтни булғамайди, чунки уни оқибати нимага олиб келишини билади. Бировни онасидан сўкаётган ўқувчи, аввало ўша онани ўрнига, ўз онасини қўйсин. Сен сўкаётган она, аллақачон жаннатий бўлган бўлса, кейинги дардингни кимга айтишингни ўйлаб иш қил ўқувчи! Бу аксар ёшларга тегишли!

"Реал" мухлисларини кўзига сайт "Барселона" бўлиб, "Барселона" ишқибозига "Реал" бўлиб кўринади. Биз учун фикр ўчириб, "блок" қилиш муаммо эмас. Сизга бир савол, бировни дилини хира қилиб, виждонингиз қийналмайдими?

Танбеҳ учун узр албатта. Яхши хабаримимз ҳам йўқ эмас. Бугундан бошлаб жуда кўпчиликнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда "ЧатBall" саҳифаси ишга тушади. Мазкур саҳифа ҳафтанинг ҳар куни очилади ва Сиз ўша ерда кун мавзусини дўстона, теран фикрлар билан талқин қилишингиз керак бўлади. Катталарга ҳурмат бажо келтирган ҳолда фикр юритинг, дўстлик ришталари фақат ўша сахифада эмас, балки бошқа хабар ва мақолаларда ҳам фикрларингиз мавзуга доир бўлсин.

Бугунги мавзуни соат 23:00да маълум қиламиз!
Дўстлик учун!


Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика