UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6

"Оқ-тепа": Мавсумнинг иккинчи қисмини ҳам ғалабалар билан бошладик Янгиликлар

"Оқ-тепа": Мавсумнинг иккинчи қисмини ҳам ғалабалар билан бошладик

Теглар :  Оқ-тепа
Биринчи лигани кўзлаётган жамоамиз мақсад сари дадил қадам ташлашда давом этади.
Тошкент шаҳар чемпионатининг биринчи даврасини ўз гуруҳида пешқадам сифатида якунлаган "Оқ-тепа" бир ҳафта муқаддам старт олган иккинчи даврани ҳам ғалабалар билан давом эттирмоқда.

Чемпионатнинг 16-турида РОЗК меҳмони бўлган жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди ва иккинчи даврани ғалаба билан бошлади. Бугун бўлиб ўтган 17-тур ўйинида "Шайхонтоҳур"ни қабул қилган Ярослав Крушелницкий шогирдлари рақиб дарвозасини олти бор ишғол қилди. Меҳмонлар бу голларга бир марта жавоб қайтарди.

16 - 17-турлар оралиғида жамоамиз ғолибга "пулька"га йўлланма берадиган "Мустақиллик Кубоги"даги иштирокини ҳам бошлади. "Интерсоккер" меҳмони бўлган жамоамиз рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас, нақд 14 (!) марта ишғол қилишди. Мезбонлар бу голларга бирор марта ҳам жавоб қайтара олмади.

Жамоамиз чемпионатдаги навбатдаги учрашувини 11 август, жума куни "Вулқон"га қарши ўтказади. "Мустақиллик Кубоги"нинг 1/8 финал босқичи доирасида эса, 13 август куни "Бунёдкор-А" билан куч синашади.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ
16-тур. 2 август (чоршанба)
РОЗК - ОҚ-ТЕПА - 1:3
Голлар:
Рустам Дадабоев, Абдулазиз Ашрафхонов, Шаҳбоз Тожиев.

17-тур. 8 август (сешанба)
ОҚ-ТЕПА - ШАЙХОНТОҲУР - 6:1
"Оқ-тепа"
: Рустам Дадабоев (Михаил Коплан), Абдулазиз Ашрафхонов, Фирдавс Кенжаев, Сергей Уваров (Расул Раҳмонбердиев), Олмос Файзиев (Абдулбосит Тошматов), Исломжон Йўлдошев (Нодиржон Носиров),Ирисдавлат Ҳакимов (Илҳом Абдиев), Иззатилла Тўлқунов (Шоҳруҳ Гулмуродов), Азиз Тўхтаматов, Шаҳбоз Тожиев (Жаҳонгир Исмоилов), Абдумалик Маҳкамбоев.
Голлар: Абдумалик Маҳкамбоев (2та), Ирисдавлат Ҳакимов (2та), Шаҳбоз Тожиев, Азиз Тўхтаматов.

МУСТАҚИЛЛИК КУБОГИ
6 август (якшанба)
ИНТЕРСОККЕР - ОҚ-ТЕПА - 0:14
"Оқ-тепа":
Рустам Дадабоев (Михаил Коплан), Абдулазиз Ашрафхонов, Фирдавс Кенжаев (Расул Раҳмонбердиев), Сергей Уваров, Олмос Файзиев (Жаҳонгир Исмоилов), Исломжон Йўлдошев, Иззатилла Тўлқунов (Абдулбосит Тошматов), Нодиржон Носиров (Исломжон Ортиқов),  Ирисдавлат Ҳакимов (Мирон Богомолов), Абдумалик Маҳкамбоев (Илҳом Абдиев), Шаҳбоз Тожиев.
Голлар: Шаҳбоз Тожиев (4та), Илҳом Абдиев (3та), Фирдавс Кенжаев (2та), Сергей Уваров, Ирисдавлат Ҳакимов, Исломжон Йўлдошев, Абдулбосит Тошматов, Жаҳонгир Исмоилов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика