"Олмалиқ" жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди (+ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
20 дек 2017
"Олмалиқ" футболчилари Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон жисмоний тарбия институтига қарашли футбол майдонида тест-синовларидан ўтишди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти эълон қилди.

Бундан кейин суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида мавсум давомида уч маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Жамоамиз футболчилари қуйидаги тест-синовларини топширишди:

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест 

Ушбу синовларда жамоамиздан 29 нафар футболчи тест топширди. Тест натижалари қисқа муддатда жамоа мураббийларига тақдим этилади ва мазкур кўрсаткичлар асосида футболчилар ҳолати назорат қилиб борилади" - дея баёнот берилган.

TAS-IX



TAS-IX эмас



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia