UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  19 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Олий лига. "Металлург"дан йирик ғалаба Янгиликлар

Олий лига. "Металлург"дан йирик ғалаба

Олий лиганинг 28-турида "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди.


Ўйиннинг 10-дақиқасида Абдумалик Абдуллаев рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва улардан қочиб кетиб дарвозани нишонга олди - 0:1.

20-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Эсонқуловнинг тўп оширишидан кейин қулай вазиятга чиқиб борган Тошматов гол муаллифига айланди.

32-дақиқада Эсонқуловнинг бу сафарги тўп оширишидан кейин Зоҳид Абдуллаев дарвозани нишонга олди - 2:1. Баҳснинг 43-дақиқасида Корнейчук билан яккама-якка чиққан Абдумалик Абдуллаев учинчи голни урди - 3:1. Кейинги дақиқада чап қанотда тўпни қабул қилиб олган Дилмурод Каримов қулай вазиятга чиқиб ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди - 4:1.

73-дақиқада мезбонлар бешинчи голни уришди. Голга Жавоҳир Эсонқулов муаллифлик қилди - 5:1.

 
15:00 - «Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган) 5:1
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: 0:1 – Абдумалик Абдуллаев (10), 1:1 – Муроджон Тошматов (22, пас – Зоҳид Абдуллаев), 2:1 – Зоҳид Абдуллаев (32, пас – Жавоҳир Эсонқулов), 3:1 – Зоҳид Абдуллаев (42, пас – Аюбхон Нўъмонов), 4:1 – Дилмурод Каримов (45, пас – Муроджон Тошматов). 5:1 – Жавоҳир Эсонқулов (73).

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов,  8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 40. Исломжон Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов.
Захира: 91. Зафар Сафоев, 9. Фарҳод Намозов, 11. Фаррух Шотурсунов, 19. Эргаш Исмоилов, 23. Шерзод Жалилов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Навбаҳор”: 12. Александр Корнейчук, 7. Акром Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (с), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзамжон Алиев, 24. Илҳомжон Бойдедаев, 26. Исломбек Исоқжонов, 48. Азизбек Турғунбоев, 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов.
Захира: 34. Артур Парванов, 19. Владислав Алексин, 27. Муроджон Тўйчибоев, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, 35. Билол Шарофиддинов, 51. Азизбек Мамазоитов, 83. Жавоҳирбек Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Исломжон Қобилов (37) – Азизбек Тўрғунбоев (14).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика