Олий лига. 9-тур. "Бунёдкор" ўз уйида сўнгги ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади
03 май 2017 20:54
Янгиликлар
Олий лига. 9-тур. "Бунёдкор" ўз уйида сўнгги ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади
Баҳснинг 10-дақиқасида жарима тўпидан Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очди - 1:0. Иккинчи тайм бошида Алишер Зиёвуддинов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
64-дақиқада Санжар Қодирқулов рақиб жарима майдони ичида пенальти ишлади. 11 метрли жарима тўпини эса Мирғиёс Сулаймонов амалга оширди. Унинг зарбасини Муроджон Зуҳуров оёқлари билан қайтарди!
78-дақиқада ҳакам энди меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. "Нуқтадан" Достонбек Ҳамдамов зарба берди, қизиғи бу сафар Зафар Сафоев ўзини кўрсатиб тўпни қайтарди!
Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва жамоалар биттадан очкога эга бўлишди.
9-тур. 3 май (чоршанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 1:1
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 10, - 1:0. Алишер Зиёвуддинов 51, - 1:1.
Амалга оширилмаган пенальти: Мирғиёс Сулаймонов 64 (дарвозабон), Достонбек Ҳамдамов 78 (дарвозабон)
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Шаҳзод Нурматов, Алишер Саноев (Жовлон Иброҳимов, ), Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов, Сардорбек Азимов (Элдор Шомуродов, ), Дилшод Аҳмадалиев, Давронбек Умиров, Отабек Шукуров
Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Вадим Чемиртан, Нодир Камолов, Жавоҳир Эсонқулов
"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Муроджон Тошматов (Аюбхон Нўъмонов, 70), Санжар Қодирқулов, Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Алишер Зиёвуддинов (Вусол Магеррамов, 83), Достонбек Турсунов, Ислом Қобилов, Жаҳонгир Абдумўминов
Захира: Суҳробжон Султонов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Тимур Усмонов

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар