Оливер Кан: "Оғир ҳиссиётлар. Энди барчаси қўлимизда эмас"

Mirjalol Normatov
21 май 2023
"Бавария" бош директори Оливер Кан Бундеслиганинг 33-турида "Лейпциг"дан учралган мағлубият хусусида тўхталди.

"Бундай ҳолат мавсум давомида кўп бор такрорланди. Худди бу ҳолат ҳар томонлама таъсир қилаётгандек. Ўтказиб юборилган голдан кейин биз ҳеч нима қила олмайдигандек туюлдик.

Энди барчаси қўлимизда эмас. Оғир ҳиссиётлар. Бундан қаттиқ ранжидик", - деди Кан.

Агарда Дортмунднинг "Боруссия"си олдиндаги икки ўйинида ғалабага эришадиган бўлса, чемпионликни қўлга киритади. Жамоани олдинда "Аугсбург" ва "Манйц"га қарши ўйинлар кутиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal