

"Милан" клуби ҳужумчи Оливье Жиру билан янги бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Битим 2024 йилнинг июнь ойига қадар давом этади. Жирунинг маоши йилига 3.5 млн евро бўлади. Тез орада клуб бу ҳақида расман маълум қилади.



