"Олимпик" назорат ўйинида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
14 ноя 2021, 17:09
Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" жамоаси бугун "Жар" захира стадионида "Сўғдиёна"га қарши назорат ўйинини ўтказди.

Кечагина "Динамо"га қарши ўйин ўтказган Тошкент жамоаси таркиби U-18 таркиби билан аралашган ҳолда Суперлига вакилига қарши баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳснинг биринчи бўлимида "Олимпик" рақиб постига уч бора йўл топганди. Иккинчи бўлимда эса "Сўғдиёна" икки марта дарвозани ишғол қилди.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

"Олимпик" - "Сўғдиёна" 3:2

Голлар: Бектемир Абдуманнонов, Руслан Жиянов, Даврон Анваров - Шоҳруз Норхонов, Аюбхон Нўмонов

"Олимпик": Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Достон Турсунов, Жалолиддин Содиқов, Хамидхон Рустамхонов, Даврон Анваров, Фаррухбек Мухторов, Руслан Жиянов, Бектемир Абдуманнонов, Темур Мамасиддиқов, Икром Эркинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Юлдашев, Темур Телегенов, Сулаймон Аллаберганов

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 5.Аюбҳон Нўмонов, 6. Искандар Шайкулов, 8. Жамшид Болтабоев, 11. Жасур Ҳасанов (28. Эргаш Исмоилов, 46), 17. Шаҳбоз Жўрабеков (18. , 84),10. Шоҳруз Норхонов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 31. Лука Чермел, 93. Марко Колакович.
Захирадан майдонга тушганлар: Дарко Станоевич, Саҳоб Рашидов, Эргаш Исмоилов, Жасур Ҳакимков, Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Нодир Қўйбоқов, Мухсин Бозоров.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Олимпик" матбуот хизмати