«Олимпиакос» Митроглу билан шартномани 2017 йилгача узайтирди

Narzulla Saydullayev
20 дек 2013
«Олимпиакос» ўз ҳужумчиси Константинос Митроглу билан шартномани узайтирди.
25 ёшли ҳужумчининг янги шартномаси 2017 йилга қадар амал қилди.

Олдинги келишув 2016 йилда тугаши керак эди. Greek Football нашрининг хабарига кўра унда футболчининг трансфер нархи 7,5 миллион фунт деб ёзиб қўйилганди.

Янги келишувга кўра Митроглунинг маоши йилига 750 мингдан 1 миллион еврога ошди.

«Олимпиакос» футболчининг трансфер нархини шартномадан олиб ташлади.

Бу мавсумда Митроглу Греция чемпионатида 14та ўйинда 10та гол урди. Бундан ташқари ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги 5та ўйинда 3та тўп киритди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru