UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  0 15:12Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  10 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  31 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23

"Олим Тўйчибоев жароҳат олгани учун Намангандаги учрашувда ишламаганди" — Лазиз Қўчқоров Янгиликлар

"Олим Тўйчибоев жароҳат олгани учун Намангандаги учрашувда ишламаганди" — Лазиз Қўчқоров

ЎзФҲМ раҳбари Лазиз Қўчқоров жароҳатда эканлиги айтилиб, "Навбаҳор" – ОКМК учрашувидан олинган Олим Тўйчибоев нима сабабдан уч кун ўтиб Кубок баҳсида ҳакамлик қилганини тушунтириб берди.

"У ҳақиқатан жароҳат олганди. Ҳакамимиз 16-турда "Қизилқум" – "Металлург" учрашувда ишлади. Учрашув якунланганидан сўнг Олим бизга телефон қилди ва озгина жароҳат олганини ва маълум муддат давомида жароҳатини даволашини айтди.

Биз унга жароҳатни тиклаш учун 4-5 кун вақт бердик. Шундан сўнг уни 18-тур доирасидаги "Навбаҳор" – ОКМК учрашувига тайинладик. 

Ҳакамлар ҳам машғулотлар олиб боради ва машғулотларнинг бирида у жароҳатини қайталаб олганини маълум қилди. Шундан сўнг уни Намангандаги учрашувдан олгандик.

Барчаси жойига тушганидан сўнг Олим Тўйчибоевни Кубок баҳсидан ўрин олган ОКМК – "Хоразм" учрашувига тайинладик", – деди Ҳакамлар маркази раҳбари.

Лазиз Қўчқоров билан интервьюни тез орада томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика