

"Бизда аҳил жамоа бор. Биз ҳар куни меҳнат қилмоқдамиз, аммо омадсизликлар ҳам бўлиб турибди. Имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Аммо омадсизликка учрасанг, бундан халос бўлишга ҳаракат қиласан.
Жамоа ичидаги маданият яхши томонга ўзгармоқда. Бундан ташқари бизда ажойиб футболчи ва мураббийлар бор.
Терма жамоалар сабаб юзага келадиган танаффусгача ҳали 6-7 та ўйин бор. Улар ичида "Челси", "Лестер" ва "Вест Хэм" каби жамоаларга қарши учрашувлар бор. Бу ўйинлар муҳим, бизни қийин ҳафталар кутмоқда.
Аммо биз ўзимизга ишонамиз ва умид қиламизки бир неча футболчимиз ҳали сафга қайтади", - деди Сульшер.



