Окслейд-Чемберлен: "Санчес менга Суаресни эслатиб юбормоқда"

Narzulla Saydullayev
26 окт 2014
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен АПЛ 9-турида "Сандерленд"га қарши ўйинда иккита гол урган Алексис Санчесни мақтади.
Чилилик футболчининг дубли "канонирлар"га ғалаба келтирди - 2:0.

"Алексис — жаҳон даржасидаги футболчи, буни барча ЖЧда кўриб бўлди. Буни у "Барселона"да ўйнаганида ҳам намойиш эта олганди. Санчес характерли ва меҳнаткаш футболчи. Айнан шу жиҳатлари туфайли у "Сандерленд"га иккита гол урди.

Санчес менга Луис Суаресни эслатиб юбормоқда. Бугун унинг голлари туфайли "Арсенал" муҳим ғалабага эришди, — дейди Окслейд-Чемберлен "Арсенал" расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com