UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59"Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги рақиблари аниқланмоқда  0 13:30Мак Аллистер Англия чемпионлигини қўлга киритиш Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишдан кўра қийинроқ эканини айтди  1 13:02ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди  0 12:34"Андижон" ОЧЛ 2да "Арқадағ", Қатар ва Баҳрайн клублари билан бир гуруҳдан жой олди  22 11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  2 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  3 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  4 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  8 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  4 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  11 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  16 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  4 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  3

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди" Янгиликлар

ОКМКнинг япониялик легионери Арихиро Сентоку: "Бу ерга келганимдан сўнг Сато Минори ҳақида гапиришни бошлашди. Ўзбекистон ўша ўйинда Япониядан устун эди"

Биламизки, ички чемпионатимизда иштирок этувчи жамоаларимиз асосан Сербия, Россия, Украина мамлакатларидан футболчиларни таклиф қилишади.

Лекин, олдинги йилларда шарқий осиёлик ўйинчилар хизматидан фойдаланган клубларимиз ҳам бўлди. Тушунган бўлсангиз гап Олий ва Суперлигамизда тўп тепган Япония ва кореялик легионерлар ҳақида кетмоқда. "Пахтакор" ва "Бухоро"да ўйнаган Наоя Шибамура ёдингиздами? "Бунёдкор"да муваффақиятли натижаларга эришган Сато Миноричи? Жорий мавсумда ОКМК таркибида яна бир япониялик футболчи Арихиро Сентоку тўп тепмоқда. Футболчи Ўзбекистонга мослашиш жараёни ҳақида фикрларини билдирди. 

- 2024 йил бошида янги жамоага келдингиз. Биринчи давра якунига етмоқда. Таассуротларингиз қандай? 

- Ҳаммаси одатдагидек. Янги жамоага келиб қўшилдим ва шу ерда ўйнамоқдаман. Ўйин амалиётига эга бўлмоқдаман. Бош мураббийимиз бизга ишонч билдирмоқда. Ундан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. 

- Ҳамюртингиз Сато Минори "Бунёдкор"да танилганди, ажойиб ўйинлар кўрсатганди. Минори ҳақида эшитганмисиз? 

- Йўқ, аммо Ўзбекистонга келганимдан кейин барча менга Минори ҳақида гапиришни бошлади. Ўшанда Сато Минори кимлигини билиб олдим. Ўзбекистон футболини юқори баҳолайман. Яқиндагина олимпия терма жамоангиз Осиё кубоги финалида Японияга қарши ўйнади. Ўзбекистон ўша учрашувда Япониядан устунроқ эди. Ўзбек футболи ўсиб бормоқда.

- Ўзбекистон иқлими сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Йўқ. Мен бунга қадар кўп мамлакатларда тўп тепганман. Об-ҳаво мен учун муамммо эмас. Япониядаги об-ҳаво бироз бошқача, аммо ёз мамлакатингизда анча иссиқ бўлиши ҳақида эшитдим.

- Жамоадошларингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Уларнинг барчаси билан дўстлашиб олдим. Барчаси яхши. Баъзида жамоадошларим билан бирга овқатланишга бориб турамиз

- Европа чемпионати бошланмоқда. Қайси жамоани кузатасиз?

- Барча жамоаларда имконият бор. Европада кўп ўйнаганман, аммо аниқ бир жамоани белгилаб ўта олмайман. Футболчи сифатида Модрични ёқтираман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика