UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

ОКМК тарихга кирган, Ашурматов Қосимовни мағлуб этган учрашувни ёдга оламиз Янгиликлар

ОКМК тарихга кирган, Ашурматов Қосимовни мағлуб этган учрашувни ёдга оламиз

"Бунёдкор" - ОКМК учрашуви бугунги кун доирасидаги энг қизиқарли қарама-қаршилик ҳисобланади.

"Бунёдкор"га айни пайтда ғалаба зарур, боз устига жамоа 9та ўйиндан бери уч очко нималигини билмаяпти. "Бунёдкор" стадиони трибуналари ҳам ғалабани соғиниб қолган. Жамоаларнинг Тошкентдаги ўйинлари тарихига назар соладиган бўлсак, 2018 йилгача "Бунёдкор" ўз майдонида олмалиқликларга мағлуб бўлмаганини кўришимиз мумкин. Бу ходиса 2018 йил 28 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида ўтказилган. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги ОКМК ўша йили ўз тарихида илк бор Тошкентда "Бунёдкор"дан 3 очко тортиб олишга эришганди. Финалда эса жуда кучли "Пахтакор" таслим қилинган. "Қалдирғочлар" ярим финалгача "Сўғдиёна" (1:0), "Андижон" (2:1) тўсиғидан ўтган бўлса, ОКМК нисбатан жиддий қаршиликка дуч келган 1/8 финалда "Насаф" мусобақадан чиқариб юборилган бўлса, 1/4 финалда "Машъал" қийинчилик билан ютилган. 

57-дақиқада захирадан майдонга тушган Музаффар Музаффаров биринчи зарбаси билан узоқ масофадан гол уриб ҳисобни очган. 

63-дақиқада Йован Жокичнинг тўп узатишидан кейин Зафар Полвонов боши билан иккинчи голни урган. 80-дақиқада Муроджон Тошматовнинг голи амалда ҳеч нарсани ҳал қилмаган эди. ОКМК эса ўз тарихида илк бор кубок финалига чиққан, Бахтиёр Ашурматов мураббий сифатида илк бор Қосимовни мағлуб этганди. 


Ўзбекистон кубоги. Ярим финал

28 сентябрь. 18:30

"Бунёдкор" - АГМК 1:2  

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Тимур Гайнуллин, Санжар Шоюсупов, Султонмурод Абдурахмонов.

Голлар: Музаффар Музаффаров 57, - 0:1. Зафар Полвонов 63, - 0:2. Муроджон Тошматов 80, - 1:2.

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Жавлон Иброҳимов (10. Абдулла Абдуллаев, 90+3), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (7. Дилшод Аҳмадалиев, 46), 30. Хуршид Ғиёсов (15. Фаррух Икромов, 79), 44. Миржамол Қосимов (9. Шаҳзодбек Нурматов, 62), 99. Филип Раевац (14. Миржаҳон Мираҳмадов, )

Захира: 25. Муроджон Зухуров, 3. Ислом Қобилов, 13. Санжар Қодирқулов,  77. Азизбек Ҳайдаров

АГМК: 12. Роман Абдулов, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 6. Азамат Исроилов (72. Алишер Саматов, 90+5), 9. Зафар Полвонов (16. Милош Трифунович, 68), 11. Жасур Ҳасанов (24. Жавлон Гусейнов, 83), 13. Лутфулло Тўраев (с), 14. Зоҳир Пиримов (71. Жамшид Ҳасанов, 76), 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Касминин, 23. Йован Жокич, 70. Ойбек Қиличев (8. Музаффар Музаффаров, 57)

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 10. Шоҳназар Норбеков, 17. Камолиддин Мурзоев, 22. Абдумалик Абдуллаев,

Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев 27, Азамат Исроилов 90+4.

Назоратчи: Дмитрий Роман.  

Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика