ОКМК стадиони майсаси янгиланди
18 июл 2023 12:28
Янгиликлар
"Стадионни халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш учун катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, футбол майдонимиз майсалари жорий йилнинг биринчи қисмидан буён тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилаётган эди. Айнан шу сабабли, жамоамиз уй учрашувларини Тошкентдаги "Жар" стадионида ўтказиб келмоқда.

Ҳозирга вақтга келиб майдон ҳолати мукаммал кўринишга келтирилди. Куни кеча ФИФАнинг майдон бўйича мутахассислари Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб чим сифати, майдон текислиги, дренаж ва суғориш тизимлари, сув етказиб бериш насослари ва бошқа ускуналарни кўздан кечириб юқори баҳони бериб қайтишди.
Энди уни юртимиздаги футбол майдонлари ичидаги энг наъмуналиси деб ҳисобласак ҳам бўлади. Майдон майсасининг ажойиб ҳолатга келишида шу соҳадаги маҳаллий энг тажрибали мутахассислар иш олиб боришди.

ФИФА мутахассислари майдонимизга юқори баҳо бериб, ўзининг ёзма равишдаги хулосаларини тақдим этган.
Яқин кунларда ОКМК футбол клуби раҳбарияти ЎзПФЛ комиссиясини кутиб олади. Унда, ОКМК спорт мажмуасида олиб борилаётган реконструкция ишлари, майдон сифати, ёритиш тизими ва шу каби бошқа масалалар "Стадионларга қўйилган талаблар" регламентига кўра қанчалик баҳога бажарилганлиги муҳокама қилинади", – дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар