ОКМК сафида Ўзбекистон кубогини қўлга киритган футболчилар легионерга айланди

Khoja
14 мар 2024
ОКМК сафида 2018 йилда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган футболчилар Азамат Исроилов ва Жамшид Ҳасанов легионерга айланди.

Ҳар икки футболчи Тожикистон Олий лигасида иштирок этувчи «Истаравшан»га бориб қўшилди.

Маълумот учун, ушбу жамоани ҳозирда ўзбекистонлик мутахассис Нўмон Ҳасанов бошқариб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки футболчи ўтган мавсум “Қўқон-1912» сафида ҳаракат қилди.





KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia