UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. "Барселона" "Севилья"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  17 02:42А Серия. Лаутаронинг голи Милан дербисида "Интер"га ғалаба тақдим этди  19 00:42Кейн АПЛ тарихида 200 та гол урган учинчи футболчи бўлди  5 00:25Томас Мюллер "Бавария"да ўтказилган ўйинлар бўйича Герд Мюллернинг рекордини такрорлади  0 00:08Кейн "Тоттенхэм"нинг энг яхши тўпурарига айланди  0 23:45Ла Лига. "Барселона" — "Севилья". Асосий таркиблар маълум  25 23:33Анчелотти: "Реал" охиригача курашади"  13 23:29Бундеслига. Ўн киши бўлиб қолган "Бавария" сафарда ишончли ғалабага эришди  0 23:27«Тоттенхэм» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, «Арсенал»га яқинлашишига йўл қўймади  41 23:06Мутолаа учун. "Бозорнинг сўнгги кунида бундай қилишмайди". Нега "Барса" ЖЧ-2022 ярим финалчисини олмади  1 22:48Ривожланиш кубоги-2023. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Беларусга йирик ҳисобда ютқазди  6 22:21АГМК "Волга"га имкониятни бой берди  1 22:00“Милан дербиси”да иккала тараф учун ўйнаган юлдузлар...  3 21:46Назорат ўйини. "Алашкерт" "Нефтчи"ни таслим қилди  2 21:25Назорат баҳси. Украина клуби "Турон"дан устун келди  6

Нима?! Испан ҳимоячисида 39та ўйиндан бери ғалаба йўқ. У Ла Лигада деярли икки йилдан бери ғалаба қозонмаган (мутолаа учун) Янгиликлар

Нима?! Испан ҳимоячисида 39та ўйиндан бери ғалаба йўқ. У Ла Лигада деярли икки йилдан бери ғалаба қозонмаган (мутолаа учун)

У топ-5 лигалари орасида энг ёмон...

"Эльче"нинг 30 ёшли ҳимоячиси Карлос Клерк бизнинг қаҳрамонимизга айланди, сабаби у бир мавсумдан ошиқ вақт давомида юта олмаяпти.



Унда 39та ўйинлик фаол серия бор. Кетма-кет эмас ва битта жамоа сафида эмас, аммо барибир факт: у 39 бор Ла Лигада майдонга тушди ва кўпи билан дуранг билан чиқиб кетди.


Бундай бахтсиз серия қандай шаклланди?

Клерк сўнгги бор жамоа билан Ла Лигада деярли икки йил олдин ғалаба қозонган. У ўшанда "Леванте" сафида ўйнарди, улар 2021 йилнинг 10 апрелида "Эйбар"ни мағлуб этишди – 1:0.

Клерк ўшанда ҳатто ягона голга ассистентлик қилган: қанотга ёриб кирган ва тўпни шеригига узатган. Шунингдек ўшандан бери унда яна бир ассист бўлган (2020 йилнинг октябрида "Валенсия"га қарши), ғалаба қозониш эса амалга ошмаяпти.



Якунда шундай серия: 2020/21 йилги мавсум олтита ўйин, "Леванте" (қуйи лигага тушиб кетган) сафида 19та ва "Эльче" таркибида 14та ўйин.

Ушбу 39та ўйинда таркибида Клерк бўлган жамоалар 15 бор дуранг ўйнашди ва 24 бор ютқазишди. У антирекордни 2020 йилнинг октябридаёқ кетма-кет 32та ғалабасиз ўйиндан сўнг ўрнатганди. Бундан олдингиси Хайме Ромеро (31та ўйин)га тегишли, у 2012 йилдан 2017 йилга қадар "Осасуна" ва "Гранада" сафида ғалаба қозона олмаган.

Ҳа, бу вақт давомида кубок доирасидаги битта ғалаба ҳам бор: жорий мавсум бешинчи лигадан "Гвадалахара" жамоаси устидан ғалаба – уни ҳисобга қўшмаймиз. Бундан ташқари, кейинги босқичда Карлоснинг захирадан чиқишидан сўнг кейинчалик "Барселона"ни қабул қилган "Сеута"га имконият бой берилди.


Унинг жамоалари умуман ғалаба қозонмаяпти-ми? Унчалик эмас


Ғалабалар бўлган, шунчаки Клерк улардан четда бўлган.


• "Леванте" 2021/22 йилги мавсум илк ғалабасини 20-турга келиб қўлга киритди, Клерк эса карточкалар йиғилиб қолгани сабаб таркибда эмас эди.

• Клуб бир ойдан сўнг сенсацион тарзда "Атлетико"ни мағлуб этди, Клерк захирада эди.

• "Леванте" бир ярим ойдан сўнг "Эльче"ни таслим этди, яна захира.

• "Леванте" 2022 йилнинг баҳорида бешта ўйинни ютди, аммо Клерк қайдномада йўқ эди.


Балки, унга шунчаки клублар билан омад келмаётгандир.



Айнан у ҳаракат қилган "Леванте" ғалабасиз серия бўйича чемпионат антирекордини ўрнатди – 2021 йилнинг апрелидан декабригача 26та ўйин.

"Эльче" билан вазият янада қийинроқ: жамоа у сиз ҳам ғалаба қозона олмаяпти. Топ-5да фақатгина "Кремонезе" ва "Эльче"да ғалабалар сони нолга тенг. Испанларда вазият ёмонроқ: атиги олти очко.

Клерк клублари бир неча бор сўнгги дақиқаларда ғалабани бой беришди: айниқса "Леванте" билан "Кадис"га қарши ўйиннинг 90+7 дақиқасида тўп ўтказиб юборилиши аламли бўлди.


Карлос Клерк – ким ўзи у?


Шунчаки бир неча фактлар. Чап ҳимоячи, Бадалонада туғилган, "Эспаньол"да футбол ўйнашни ўрганган ва ўша ерда Хавьер Агирре қўл остида фаолиятини бошлаган. У ёшлар жамоасида тез-тез гол урган, аммо барибир ҳужумкор ўйинчига айланмади. "Эспаньол" академияси мураббийи Луис Планагума унга тажовузкорлик етишмаслигини айтди.

Клуб йигитчани "Сабадель" ва "Жирона"га ижарага берди, кейинчалик эса Клеркнинг ўзи "Осасуна", "Леванте" ва "Эльче"га кетди. У "Осасуна"даги фаолиятини шундай эслайди: "Ўсишга ёрдам берадиган рақобатни ҳис қилмадим, шундай экан ниманидир ўзгартириш керак эди".



"Леванте" билан хайрлашиш қайғули бўлди – мавсум сўнггига яқин Клеркнинг тиззасида муаммо пайдо бўлди, клуб эса у алдамоқда деб тахмин қилди. У якунда уч ой қайдномадан ўрин олмади ва кетди. У учун ҳеч қачон пул тўлашмаган – ҳамма ерга эркин агент сифатида ўтган.

Карлос Ла Лигада умумий 117та ўйин ўтказган, улардан 20тасида ғалаба. Масалан, 2021 йилнинг бошида "Леванте" "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" (2:1)ни мағлуб этганда, у майдонда эди.

Клеркдан агар "Леванте" Чемпионлар лигасига чиқиши учун нима қилишга рози бўлиши ҳақида сўрашди. Карлос татиуровка қилдиришни тахмин қилди.

Барча ёқимсизликлар ва антирекордлардан Клеркни оиласи чалғитади. У ярим йил олдин ўғил фарзандли бўлди.



Карлос оммавий равишда антирекордга муносабат билдирмаган. Мураббий Планагума унинг характери ҳақида Elmundo билан интервьюда айтиб ўтди: "У доим қолганлардан кўра кўпроқ меҳнат қилишига тўғри келган ва у бунга ўз ҳаракатлари сабаб эришган. Биз ғалабасиз серияни муҳокама қилмаймиз. Бу аҳамият касб этмайдиган тасодиф".

"Эльче" кейинги ўйинни "Севилья"га қарши Ла Лига доирасида ўтказади, уларда ҳам ёмон мавсум ўтмоқда, андалусияликлар ҳам қуйи лигага равона бўлиш ҳудудидалар. Қайғули серияни 40та ўйингача олиб боришнинг жиддий хавфи мавжуд.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
24 янв 21:16:47
Baxtiyor MYu
Шумқадам эканда
   
24 янв 19:02:44
????????????????????????✈︎™
А.Т.У фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Клерк сўнгги бор жамоа билан Ла Лигада деярли икки йил олдин ғалаба қозонган. У ўшанда "Леванте" сафида ўйнарди, улар 2021 йилнинг 10 апрелида "Эйбар"ни мағлуб этишди – 1:0. Клерк ўшанда ҳатто ягона голга ассистентлик қилган: қанотга ёриб кирган ва тўпни шеригига узатган. Шунингдек ўшандан бери унда яна бир ассист бўлган (2020 йилнинг октябрида "Валенсия"га қарши), ғалаба қозониш эса амалга ошмаяпти. Манашу жойи ғалатимасми?
Bularga yil orqaga qarab ketadiku
   
24 янв 18:22:08
А.Т.У
Клерк сўнгги бор жамоа билан Ла Лигада деярли икки йил олдин ғалаба қозонган. У ўшанда "Леванте" сафида ўйнарди, улар 2021 йилнинг 10 апрелида "Эйбар"ни мағлуб этишди – 1:0.

Клерк ўшанда ҳатто ягона голга ассистентлик қилган: қанотга ёриб кирган ва тўпни шеригига узатган. Шунингдек ўшандан бери унда яна бир ассист бўлган (2020 йилнинг октябрида "Валенсия"га қарши), ғалаба қозониш эса амалга ошмаяпти.




Манашу жойи ғалатимасми?
   
24 янв 18:06:22
БЕК@
2 йилдан бери ойлик устама ваше йўқ эканда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика