

"B" гуруҳидан ўрин олган мазкур баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Илгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотда ҳамюртимиз Жаҳонгир Саидов ва эронлик Ризо Суҳандон ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида эронлик Алиризо Фағони қайд этилган. Маълумот учун, Танташев 1-турда Таиланд - Саудия Арабистони учрашувида захира ҳаками бўлиб фаолият олиб борганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги ўйинни уммонлик ҳакамлар бошқариб бориши ҳақида хабар бердик.
Таиланд - Япония
Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон), Ризо Суҳандон (Эрон)
Захира ҳаками: Алиризо Фағони (Эрон)





