UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  225 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

ОФК ОЧЛнинг қолдирилган ўйинлари бўйича бир қарорга келди, "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин Янгиликлар

ОФК ОЧЛнинг қолдирилган ўйинлари бўйича бир қарорга келди, "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин

Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФКнинг ОЧЛ Ғарбий Осиё минтақасидаги ўйинлар учун чиқарган қарорини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, уч ҳафта олдин Доҳа (Қатар, Эрон ва Ироқ) ва Дубай (БАА ва Саудия Арабистони)да футбол федерацияларининг вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтганди. Унда учта вариант таклиф этилиб, улардан энг ноқулайи ўйинларни июль ойи охиригача қолдириб, уларни марказлашган турнир тамойили бўйича ўтказиш эди.

Бу вариант Токио Олимпиадасида иштирок этиши керак бўлган Саудия Арабистонига ёқмади. Энди бу имконият мавжуд эмас, энг ноқулай вариант энг мақбулига айланди.

ОФК Осиёнинг ғарбий минтақасидаги мамлакатларга Чемпионлар Лигаси ўйинларини фақат августда тикланишини ва саёҳатсиз ўтказилишини расман маълум қилди.

Бу нимани англатади? Энди ОФК мусобақалар қўмитаси ҳар бир гуруҳ учун мамлакатни танлаши керак ва бу учун аризалар қабул қилинишини кутади. Масалан, Қатар иккита гуруҳ учун рақобат қилади, аммо якуний қарорни ОФК қабул қилади. ЎФА ҳам шу ўринда ўз аризасини юбориши керак.

Ўзбекистон ҳам битта гуруҳ ўйинларини қабул қилишга уриниши мумкин ("Пахтакор" иштирок этадиган гуруҳ ўйинларини). Шу билан бирга бу ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун синов бўлиши мумкин.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика