

Митингда томонлар эртага қандай рангдаги либосларда тўп тепиши аниқланди. Унга кўра, "Сўғдиёна" тўлиқ оқ рангли либосларда, "Куала Лумпур Сити" эса қизил рангдаги либосларда майдонга тушадиган бўлди.

ОФК Кубоги-2022 Ҳудудлараро финал учрашуви эртага 18:00 да "Сўғдиёна" спорт мажмуасида старт олади.
Унда қуйидаги расмий шахсдар фаолият олиб боришади:
Бош ҳакам: Али Сабоҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)
Қанот ҳакамлари: Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайди (Ироқ), Амир Довуд Ҳуссайн (Ироқ)
Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Иси Саррай (Ироқ)
Ҳакамлар назоратчиси: Али Ҳамад Мадҳад (БАА)
Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)
ОФК делегати: Такааки Инокучи (Япония)



