UZ

Сўнгги янгиликлар

13:34"Интер" тез орада жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 13:26Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:16"Ўзбек футболида 3та қирол бор" — Нодирхўжа Юлдашев  2 12:55"Порту" вингери Луис Диасга "Челси", "Бавария", "Реал" ва "Ньюкасл" қизиқмоқда. Товон пули - 80 млн евро  0 12:282020 йилда трансфер нархи энг катта юқорилаган футболчилар (топ-10)  1 12:05Парти "Арсенал" сафидаги илк голини клуб сафидаги 40-ўйинида урди  1 11:41Конте Сульшерни истеъфога чиқарса, "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга қизиқмоқда  11 11:38Olamsport: Боксчиларимиз Сербияга етиб боришди. Muradov Professional League. Кечанинг марказий жанги тўлиқ давом этди ва бошқа хабарлар  0 11:11Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?  2 10:48Жерар Пике: "Менга кўп қолмаганини биламан"  1 10:25Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”  0 10:02"Сурхон" Термизда "Қизилқум"ни енгган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ   1 09:40АПЛ. "Арсенал" - "Астон Вилла" 3:1  0 09:25Альба "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  11 09:01Месси ПСЖ Икардини Агуэрога алмаштиришини хоҳламоқда  39

ОФК кубоги. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ғалабамиз Ўзбекистон учун катта фойда бўлиши мумкин" Янгиликлар

ОФК кубоги. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ғалабамиз Ўзбекистон учун катта фойда бўлиши мумкин"

ОФК кубоги доирасидаги "Насаф" - "Моҳун Баган" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ва футболчи Ҳусниддин Алиқулов иштирок этди.




"Барчага хайрли кун. Рақиблар жиддийлашиб бормоқда, чунки кейинги босқичдаги ҳар бир рақиб кучли бўлади. Ҳиндистон клуби ўйинларини, таркибдаги футболчиларни ва мураббийлар штабини кўриб жиддий жамоа эканини билдик. "Моҳун Баган" Ҳиндистоннинг энг етакчи клуби ҳисобланади. Биз рақибни жуда яхши ўргандик ва яхши тайёргарлик олиб бордик. "Насаф" 100 фоиз ўйинга тайёр. Фақат эртага ғалаба қозониш учун майдонда кўп меҳнат ва маҳорат керак бўлади. Футболчиларим ҳам жисмонан, ҳам ақлан ўйинга тайёр", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги рақибимизни яхши ўрганиб чиқдик. Худо хоҳласа яхши ўйин кўрсатиб, жамоамиз мухлисларини ва халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дейди Ҳусниддин Алиқулов.




- Эртага ўзбек мураббийи испан мураббийи билан тўқнаш келади десак ҳам бўлади. Ҳиндистонда чемпионат март ойида тугагани эратнги ўйиндан олдин "Насаф"га устунлик берадими?

- Жамоа сўнгги ойларда кам ўйин ўтказган ва бизда у қадар кўп маълумот йўқ. Аммо ОФК кубоги гуруҳ босқичидаги учта ўйинни тўлиқ кўриб чиқдик. Бундан ташқари етакчи футболчиларнинг алоҳида роликларини топдик. Бу ҳам бизга қўшимча маълумот. Рақиб сафида етакчи легионерлар бор, Ҳиндистон терма жамоаси футболчилари бор. "Моҳун Баган" биз билан ўйинга Дубайда тайёрланди ва у ерда ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказганини биламиз.

- "Насаф" эртага ғалаба қозонса кейинги йил ОЧЛ учун Ўзбекистон клубларига 2+2 квота берилиши мумкин бўлади. Шуни йигитлар қанчалик ҳис қилишмоқда?

- Албатта бу томонлари ҳам бор. Эртанги ғалабамиз Ўзбекистон учун катта фойда бўлиши мумкин. Бу ўйинлар орқали ёш футболчиларимиз тажриба олишади. Клуб молиявий томонлама ҳам ютиши мумкин. Барчасини яхши тушуниб турибмиз. Эртага ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш учун ўйнаймиз.




- Рақиб сафидаги қайси ўйинчиларни алоҳида кўрсата оласиз?

- Ўйинни яхши ташкил қила оладиган жамоа. Кимдир легионер сифатида кўпроқ гол ураётгандир, аммо барибир жамоавий ўйини яхши. Баъзида британча футбол намойиш этади. Ўйин давомида схемаларни ўзгартириб турганини кўриш мумкин. Рақибимиз жиддий ва таркибида 4 нафар легионер бор. Франциялик легионер ўрнига финляндиялик ҳужумчини қўшиб олди. Бу футболчини ҳам ўрганиб чиқдик. Сентябрь ойида Финляндия терма жамоасига ҳам чақирув олди. Бир сўз билан айтганда рақиб тажрибали легионерларга эга.

- Эртаги баҳсда тезкор гол кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Шундай экан жамоаингиз қандай услубда ўйнайди? Ҳужумкорми ёки натижани ўйлаган ҳолда эҳтиёткорми?

- Эртанги ўйин иккала жамоа учун биринчи навбатда натижа муҳим. Сабаби битта ўйинда барчаси ҳал қилади. Таркибимизда ўйинни ҳал қила оладиган ўйинчи йўқ, шу боис жамоавий ўйин кўрсатишимиз керак. Биринчи гол урамизми ёки баҳс охирида гол урамизми фарқи йўқ. Асосийси ғалаба учун майдонда бор маҳоратимизни ишга солишимиз керак.




- Ҳусниддинга савол: Ҳозир "Насаф"даги ички муҳит қандай?

Ҳусниддин Алиқулов: - Жамоада кайфият аъло даражада. Эртанги баҳсга ҳамма тайёр. Насиб қиласа бир бўлиб ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.

- ОФК кубогида муносиб иштирок этиш учун захира ўриндиғи узун бўлиши керак. Агар олдингизни танлов бўлганида қай бирини танлаган бўлардингиз: Суперлигада иккинчи ўринни олиш ёки ОФК кубогини қўлга киритиш?

- (кулади) Ажойиб савол бўлди. Саволингизни тушундим. Агар ҳақиқатни айтадиган бўлсак кўпроқ эътиборимиз ОФК кубогига қаратилган. Ўйинлар кўрсатмоқдаки мусобақада ғолиб бўлишимиз мумкин. Албатта бу осон бўлмайди. Бекорга гапимни бошида рақиблар жиддийлашиб бормоқда деб айтмадим. Ҳар бир босқичда рақиб кучайиб бораверади. Агар танлаш имконияти бўлганида иккаласига ҳам ҳаракат қилардик. Балки саволингизни аниқ жавоб бермагандирман, аммо жавобимдан қисман қониқдингиз деб ўйлайман.




- "Аҳал" билан ўйинда жамоа икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганида бироз бўшашганди ва ҳисоб тенглашганди. Бўлажак рақиб билан баҳсдан олдин менсимаслик ҳолати йўқми?
Ҳусниддин Алиқулов:
- Албатта жамоани майдонга ҳурмат қилиб тушамиз.

Рўзиқул Бердиев: - Фақат "Аҳал" билан эмас гуруҳ босқичида ҳам шундай ҳолат бўлганди, бироқ ўшанда рақиблар гол ура олишмаганди. Жамоани руҳий ҳолатини меъёрида олиб бориш керак.

- ОАВда раҳбарият футболчиларни рағбатлантириш борасида камчиликка йўл қўйгани ҳақида хабарлар чиққанди. Ҳозир бу камчиликлар бартараф қилиндими?

- Бизда раҳбарият билан ҳеч қандай жанжалли ҳолат бўлмаганди. Ёзилган барча нарса ҳам рост эмасди. Ёзишдан олдин ўша жараёнда бўлишинг керак ва барчасидан хабардор бўлишинг керак. Тахмин қилиб ёзиш тўғри эмас.



Рейтинг: +24   

Фикрлар

+13   
21 сен 14:16:26
Олмалик
Насафга рахмат узбек футболи учун кушвотган хиссаси учун. Тошкентдан!!!
+10   
21 сен 14:18:36
Гафур Нурматов
Насафга омад Тошкентдан
+8   
21 сен 13:57:54
zoxirshoh
NASAF MUHLISLARI NASAF JAMOSI HAMMA JAMOLARNI YUTIB KUBOKNI OLSA BOSHQA JAMOA TANDIR KABOB QIBERASLARMI
+7   
21 сен 15:02:19
Simple Man
Бу ерда Қаршининг Насаф жамоаси эмас Ўзбекистоннинг Насаф жамоаси майдонга тушади,
ОМАД ва ОЛҒА НАСАФ!!!
+6   
21 сен 14:27:43
fcnasafuz
"Насаф" ҳар доим Робин Гуд ролида, кўз тегмасин.
+5   
21 сен 14:53:47
Farxod.N.
ALICHO фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тандир кабобни билмадиму, агар Насаф кубокни ютса, футболчиларни хаммасига Жиззах сомса жунатаман. Гапим-гам.
Жиззахлик хакикий НАСАФ мухлиси укамизга Респект ,яшанг
+5   
21 сен 14:07:28
Mirishkor T 24 s/z
Nasaf biz sen bilan miz ENASINI KOʻRSATIB CHIQARVOOOR
Hojiboyni joyi Janata boʻlsin
+5   
21 сен 14:06:14
ALICHO
zoxirshoh фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
NASAF MUHLISLARI NASAF JAMOSI HAMMA JAMOLARNI YUTIB KUBOKNI OLSA BOSHQA JAMOA TANDIR KABOB QIBERASLARMI
Тандир кабобни билмадиму, агар Насаф кубокни ютса, футболчиларни хаммасига Жиззах сомса жунатаман. Гапим-гам.
+4   
21 сен 15:48:18
Voha.uz
Насафга омад ёр булсин узбек мухлисларни хурсанд килишингга биз ишонамиз. Москвадан
+4   
21 сен 14:57:33
Farxod.N.
Келинг Азиз узбекистонлик футбол мухлислари,Узбекистон шарафи учун,квотамизда биттага булсаям жамоамиз купайиши учун Бир Тану Бир жон булиб НАСАФ жамоасини куллаб кувватлайлик.Гина гудрат ичкоралик биз узбеклар учун эмас.Олгааааа́ Насааааааф
+4   
21 сен 14:50:18
Shoxrux12345
NASAFGA OMAD TILEMIZA OLLOH QÓLLASIN TOSHKENDAN MUHAMMADALI....
+4   
21 сен 14:45:00
Baxti01010101
Насаф ФК уйинчиларига Омад. Галаба козонсин. Самарканддан Салом
+4   
21 сен 14:18:41
BAVARIA REAL
Халк жамоаси НАСАФ Узбек халкини футболини рийтингини оширишига ишонамиз.Насиб килса шунда Кизилкум ва бошка жамоаларимзга хам халкаро майдонга йул очилади.Барча Узбекистон мухлислари учун хардоим НАСАФ ХАЛК ЖАМОАСИ булиб колади.Олга НАСАФ.
+4   
21 сен 14:02:22
Шухрат Эргашев
Насаф худо хохласа ОФК кубогини 2-бор эгаси булади ва Узбек клубларининг ОЧЛ катнашиш имкониятини оширади, ё насиб!!! Насаф ФКга моддий ва маънавий эътибор бериб турилса ОЧЛни шу пайтгача олиб берган буларди.
+3   
21 сен 16:28:05
Pulatbek Otamurodov
Bizni OFK ga uynashimizga asosiy sababchi bu AGMK jamosi bu jamoaga alohida tashakkur bildiraman va OFK da g'alaba qozonib kvotalani kopaytirib boshqa jamoalarga ham imkon yaratib berishligini Allohdan duo qilib surayman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика