UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  1 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашади Янгиликлар

ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашади

Хабарингиз бор, шу йилнинг 29 ноябрь куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросими бўлиб ўтади.

Ушбу маросимда Осиёнинг 2017 йилдаги энг яхши эркак ва аёл футболчиси, шунингдек, энг яхши мураббийлар аниқланади.


Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Осиёнинг энг яхшиларини аниқлашга бағишланган  AFC ANNUAL AWARDS 2017 маросимида қатнашиш учун Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрига боради.


Бангкокка ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов ФИФА Президенти Жанни Инфантино ҳамда ОФК Президенти Шайх Салмон бин Халифа билан учрашиб, ўзбек футболи равнақи йўлидаги чора-тадбирлар бўйича муҳокамалар ўтказиши кўзда тутилган. Шайх Салмон бин Халифа Бангкокдаги маросимдан сўнг юртимизга ташриф буюради. Аввал хабар берилганидек, у 4 декабрь куни "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасидаги Кубок финалини бевосита стадиондан кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Ву Лей (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Умар Абдулраҳмон (“Ал-Айн”, БАА) ва суриялик Умар Ҳарбин (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони ) асоий даъвогар.

Энг яхши аёл футболчи бўлишга номзодлар орасида эса австралиялик Саманта Керр, шимолий кореялик Сунг Хянг-Сим ва япониялик Саки Кумагилар бор.      

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика