UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  4 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  3 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  10 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  14 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  128

ЎФАдан ривожланиш сари: Туркиянинг энг катта академиясида мастер класс Янгиликлар

ЎФАдан ривожланиш сари: Туркиянинг энг катта академиясида мастер класс

ЎФА томонидан Республикадаги олий маҳорат мактаблари директорлари учун Туркияда мастер класс тадбири ташкил қилиняпти.

Бугун делегация вакиллари Туркияда йил сайин ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган, мамлакатнинг Европа қисмининг энг кучли академиясига айланган Олтинўрда базасида бўлишди. У ерда жамоани академияга асос солган, турк футболида ўз ўрнига эга Сеит Меҳмет Озканнинг шахсан ўзи кутиб олди.




Туркия афсонаси Метин Октай номига қўйилган мазкур академия "Izmir Cup" мусобақаси билан Европада ўз ўрнига эга. Ҳар йили иштирок этадиган 64та жамоа ичида "Барселона", "Бавария", "Манчестер Сити" ва колган грандларни кўришингиз мумкин.

Ташриф давомида директорлар замонавий академия кандай бўлиши кераклиги бўйича тушунча олдилар. Бу ердаги саралаш тизими, мураббийларнинг малакасини ошириш дастури, инфраструктура жиҳатдан майдонларни тўғри жойлашинуви каби муҳим масалалар ўрганилди. Шу тарика бугунги асосий мавзу Олтинўрда бўлди.

Сеит Меҳмет Озкан делегация раҳбари Нодирхўжа Юлдашев, ЎФА болалар ўсмирлар бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов бошчилигидаги академия директорларига ўз тажрибаси билан ўртоқлашди. Уларга мастер-класс кўрсатиб, барча 10 йил давомида қилган ишлари билан ўртоқлашди. Мазкур академияни 2012 йилда қуруқ ерга қуриш бошланган. 2022 йилга келиб мана шундай ҳолатга келди. 10 йил давомида Сеит Мехмет Озкан бу академия учун давлатдан пул олмай, фақат ўзининг шахсий пулларидан 23 миллион евро сарфлаган.



Эртага делегация 7 йил ичида Туркиянинг турли ёшдаги терма жамоаларига, хусусан Туркия миллий терма жамоасига 54 нафар футболчини тарбиялаб берган Олтинўрданинг Измирдаги иш услубини ўрганади ва Яшилюртдаги энг биринчи филиалига ташриф буюради.

26 ноябрь куни делегация вакиллари Отабек Шукуров фаолият олиб бораётган "Фатиҳ Карагюмрук" академиясига ташриф буюрадилар ва шу куни Туркиянинг U-19 лигасида иштирок этадиган "Галатасарой" жамоасининг ўйинига ташриф буюрадилар. Шу билан бир қаторда академия директори Орҳан Атик билан "Галатасарой" структураси яқиндан ўрганилади.

27 ноябрь куни режага кўра "Бешиктош" академиясига сафар қилинади. Шу куни Туркия болалар лигаси тур учрашувларига ташриф буюрилади. Ундан ташқари Истанбулдаги оммавий футбол дастури билан яқиндан танишилинади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика