UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  8 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  7 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  62

ЎФАда аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди Янгиликлар

ЎФАда аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ЎФА раҳбарияти, аёллар футболи мураббийлари ва қўмита аъзолари иштирок этди. 

Йиғилиш аввалида мамлакатимизда кейинги йилларда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор эътироф этилди. ЎФА томонидан ҳам аёллар футболини ривожлантириш, ушбу йўналишдаги мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уни бартараф этиш мақсадида аёллар қўмитаси ташкил этилганлиги қайд этилди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов таҳлиллар юртимизда аёллар футболи бўйича мураббий, шифокор ва психолог каби мутахассислар кам эканлигини кўрсатганлигини, бу борада ЎФА аёллар мураббийларини барча турдаги лицензияга бепул ўқитиш тизимини йўлга қўйганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, бу йилдан бошлаб клублар сметасини тасдиқлашда аёллар футболини ривожлантиришга, хусусан жамоаларнинг ташкилий ишлари, экипировка, овқатланиш ва витаминизациясига қанча маблағ ажратилиши ҳам эътиборга олинаётганини таъкидланди.

Аёллар миллий терма жамоамизга тажрибали мутахассис Мидори Ҳонда жалб этилиши ортидан футболимизга япон менталитетига хос профессионаллик, талабчанлик, қатъият ва интизом каби характерларни шакллантириш мақсад қилингани айтилди. Ўз ўрнида Мидори Ҳонда ҳам Японияда аёллар футболини ривожлантириш аввало нимадан бошлангани ҳақидаги саволларга жавоб берди ва ўзининг тажрибалари билан бўлишди. 

Йиғилишда шунингдек, мураббийлар ҳам бир қатор масалалар юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтдилар. ЎФА раҳбарияти мавжуд масалаларни ўрганиб чиқилиши ва муаммоларга ечим берилишини таъкидлади. Масъулларга халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда аёллар футболини ривожлантиришнинг йўл харитасини тузиш бўйича кўрсатма берилди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика