ЎФА тузилмаси ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқилади

Narzulla Saydullayev
14 июн 2020
Куни кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган футбол спорт турини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган, ўтган 1 йил мобайнида ЎФA томонидан бажарилган ишлар бўйича умумий ҳисобот тингланди.

Йиллик ҳисобот қўмита аъзолари томонидан муҳокама этилиб, ижобий баҳоланди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Футбол маркетинги соҳасини янада ривожлантириш, футболимизга ҳомийларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроия қўмита йиғилишида ЎФА тузилмасини ОФК ва УЕФA тавсиялари асосида қайта кўриб чиқиш ва янги таҳрирда қабул қилиш, ҳудудий футбол ассоциацияларининг намунавий тузилмаси ва уставини тасдиқлаш масалалари таҳлил этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz