ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

Omonjon To`xtamirzayev
14 май 2024
ЎФА раҳбарияти Таиландда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё кубогида 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов футзалчиларимизга ушбу турнирдаги иштироки учун миннатдорчилик билдириб, Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш лозим эканини таъкидлади.

Ўз навбатида, жамоа ёрдамчи мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва жамоа сардори Дилшод раҳматов ЎФАга эътибор ва тайёргарлик йўлида яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UFA