UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14"Арсенал" собиқ футболчиси: "Менимча Слотга Рождествогача имконият берилса керак"  0 00:59Рубен Аморим: "Агарда ўйин сифатини ҳисобга олсак, биз кўпроқ очко тўплашимиз керак эди"  0 00:39Оливер Гласнер МЮни мақтади  0 00:15Сульшер Анчелотти билан бўлган қизиқ ҳолат ҳақида гапирди  2 23:53Гирассини фақатгина 7 клуб сотиб олиши мумкин  1 23:39Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!  25 23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  10 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  8 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  3 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  13 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0

Одилга дам, Черанга ёрдам... Янгиликлар

Одилга дам, Черанга ёрдам...

Дастлабки турдан сўнг танқидлар ёмғири остида қолган "Пахтакор" бугун қийин баҳсдан 3 очко олиб кетди.

Аль-Таавун

Лига чемпионов АФК. Группа D . 2-тур

11/04/2022, 02:15

1
:
0
Тугади

Пахтакор

Ходжимат Эркинов - 83'

45'
90'
59'  Hazzaa Al-Hazzaa (Faisal Mohamed)
59'  Sumayhan Alnabit (Hassan Al Omiri)
77'  Mostafa Fathi (Nawaf Al-Rashwodi)
90'  Ryan Al Mousa
90'  Леандре Тавамба
44'  Драган Черан
68'  Оливер Саркич (Ikrom Alibaev)
68'  Азизбек Тургунбаев (Ходжимат Эркинов)
83'  Ходжимат Эркинов
83'  Ikrom Alibaev
88'  Ikrom Alibaev
90'  Sherzod Azamov
90'  Sardor Rashidov (Jasur Yakubov)

"Ал Таавон" билан ўйинда Шерзод Аъзамовнинг сафга қайтиши мудофаадаги хатоларни максимал даражада камайтиргани рост. Шунингдек, мазкур 90 дақиқалик Славче Войнески эътибор қаратиши лозим бўлган бир қанча масалаларни ойдинга олиб чиқди...

"Нуқта" устида ишлаш керак

Бугунги ўйини учун "шерлар"ни алқаш шарт эмас. Шунчаки, "Ал Таавон" Саудиянинг барча даврларда қаршимизга чиққан энг кучсиз жамоаси эди (буни ички чемпионатдаги турнир жадвали ҳам тасдиқлаяпти). Тўғри, натижа ижобий бўлди, буни биров инкор қилолмайди. Лекин вазиятларни якунлаш борасида керагидан ортиқ оқсалгани ҳам факт. 

Муатаз Бағавини дастлабки 70 дақиқада Рашидовнинг узоқ масофадан йўллаган 2 зарбаси безовта қилди, холос. "Пахтакор" кўплаб ҳужумлар ташкил қилди, аммо вазиятларга якуний нуқтани қўювчи "таран" етишмади. Шу туфайли "Ал Таавон" жарима майдонида тўпнинг ўнгдан чапга, сўлдан яна ўнгга учган эпизодларнинг гувоҳига айландик. 

Славче Войнески Черандан "найзанинг учи" сифатида фойдаланаётган эди. Драганнинг "Пахтакор"даги вазифасини билмайдиганлар ортиқ бир қўлнинг бармоғича қолди. Рақиблар жамоани "бўғиш"нинг энг осон йўли сербиялик футболчини "блоклаш" эканини англашади. Шундай онларда масъулиятни сардорнинг елкасидан оладиган ёрдамчи керак.

Бугун мазкур вазифасини ҳақиқий Сардор бажариши керак эди. Баъзи вазиятларда у 2015 йилда Саудия Арабистони дарвозасига кипернинг оёқлари орасидан тўп киритган Рашидовга ўхшамай қолгани кўринди. Узоқдан голлар урадиган Азизнинг ўйини чиқмаяпти. "Гол машинаси" деб олинган Шаркич кўпроқ идиш ювадиган машинага ўхшаяпти. Захирадаги Мираҳмадов эса топ-форвардлар сирасига кирмайди. 

Шундай экан, Войнески реализация устида жиддий бош қотириши керак. Йўқса, келгуси баҳсларда ҳам Эркиновга умид боғлашдан ўзга чора йўқ.

Стандартларни қадрлаш керак

"Сепахон"га қарши баҳс "Пахтакор"нинг стандарт вазиятларда анчайин ожизлигини кўрсатиб берди. Шукр, бугун жарима ёки бурчак зарбасидан кейин гол ўтказилмади. Аммо олдинги чизиқдаги вазиятлардан ҳам наф чиқмади. Ваҳоланки, "шерлар" 5 бор "корнер", яна рақиб дарвозаси яқинидан бир қанча жарима тўпи тепишди. Буни Суперлигада "Динамо" ёки "Навбаҳор" кечириши мумкин. Навбатдаги рақиб — "Ал Дуҳайл" эса раҳмдил эмас. Буни Доха клубининг ўзбек жамоаларига қарши статистикаси ҳам айтиб турибди.

Ҳамробековга танаффус керак

Замонавий футболда марказни эгаллаган жамоа ғалаба қозонади. "Пахтакор" учун майдоннинг ўртасидаги вазиятни назорат қиладиган асосий фигура Одил Ҳамробеков саналади. У бугун ҳам вазифасини қусурсиз бажаришга ҳаракат қилди. Бироқ, "Духайл" билан биринчи ўйинда Алибоевни асосийга, Собирхўжаевни орқароққа ўтказиб, Одилни захирада қолдириш нисбатан фойдалироқ бўлади (энг камида футболчи учун). Чунки Ҳамробеков охирги 16 кунда жами 5 та расмий учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди (Қирғиз Республикаси, Уганда, "Навбаҳор", "Сепахон" ва "Ал Таавон"га қарши). Унда ўйнаш учун иштиёқ қанчалик кучли бўлмасин, инсон организми толиқиши аниқ. Олдинда турган тиғиз тақвимда яна 4 та муҳим баҳс бор. Уларнинг барчасида Ҳамробековни илк дақиқалардан майдонга тушириш ярим ҳимоячини жароҳат сари етаклаш билан баробар...

мутолаа учун: Нега Қосимовнинг "кетмони учмаяпти"?

Муаллиф :
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика