UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  2 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  17 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Одил Аҳмедов Рауф Инилеевни водий футболи равнақи йўлида Наманганга таклиф этди Янгиликлар

Одил Аҳмедов Рауф Инилеевни водий футболи равнақи йўлида Наманганга таклиф этди

Водийда болалар футболига катта аҳамият қарата бошлаган Одил Аҳмедов ёшлигидаги устози Рауф Инилеевни Наманганга таклиф этди.

Инилеев Намангандаги спорт коллежда мураббийларининг малакасини назорат қилади ва уларга ўз билимларини бериб бориш билан бир қаторда 2004 йилда таваллуд топган футболчилар билан фаолият олиб боради. 

Шунингдек, Рауф Талгатович сентябрь ойида водийда старт оладиган чемпионлар лигаси мусобақасининг раҳбари бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов айнан Рауф Инилеев қўл остида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўзининг дебют учрашувини ўтказган эди. Ўшанда Одил Хитой Тайпейи терма жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган.

"Мендан доим сўрашади, қаердаги ишим ўзимга кўпроқ ёққанини. Ҳар сафар жавобим бир - интернатдаги фаолиятим! 80-йилларда Республика олимпия захиралари коллежидаги фаолиятимни ёрқин хотиралар билан эслайман. Менинг синфимдан кейинчалик МТЖда ўйнаганлардан Ирисметов, Пирматов, Назаров каби ёрқин футболчиларни кўрсатишим мумкин. 18 нафар шогирдимдан 12 нафари олий лигада фаолият олиб борди. Бу - менинг ютуғим. Олдимда 2-3та иш турган бўлса-да, ўйлаб ўтирмай Аҳмедовнинг таклифини қабул қилдим. Яна бир бор болалар футболида фаолият олиб бориб роҳат олмоқчиман. Водий футболининг равнақига ўзимнинг оз бўлса-да ҳиссамни қўшсам хурсанд бўлардим", - дейди 2007 йил "Осиёнинг энг яхши мураббийи" деб топилган Рауф Инилеев.


Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика