

Ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов учрашувда гол киритишга муваффақ бўлди. "Чонгяинг Лифан"га қарши Хитой чемпионатининг 22-тур баҳсида ўз ҳисобига гол ёздирган ҳамюртимиз бу сафар ҳам мураббий Андре Виллаш-Боашнинг жонига оро кирди.
Аввалига ҳисобни "Гуанжоу Эвергранд" футболчиси Лиу Цзян очди. 20 дақиқада у боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.

Баҳснинг 55-дақиқасида Одил Аҳмедов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунлади. Ўйинни сўнгги дақиқаларида "Шанхай СИПГ" ўйинчиси Хе Гуань "Гуанжоу Эвергранд" дарвозасини нишонга олиб, ярим финалнинг илк учрашувида шанхайликларга ғалаба келтирди.


"Шанхай СИПГ" - "Гуанжоу Эвергранд" 2:1
Голлар: Одил Аҳмедов 55, Хе Гуань 90+1 - Лиу Цзян 20.



