Одемвинге: “Аргентина билан ўйиндан олдин нигериялик ҳимоячилар ёмон ухлашади”

Narzulla Saydullayev
14 июн 2014
Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Питер Одемвинге аргентиналик Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, мундиалдаги Аргентина ва Нигерия учрашуви 25 июнь куни бўлиб ўтади.

“Бу футболчи 90 дақиқа давомида рақибни сергак тортиб туришга мажбур қилади ва тўпга бир тегиши билан ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Аргентина терма жамоаси билан ўйиндан олдин нигериялик ҳимоячилар ухлаши қийин бўлади. Биз сўнгги икки йил давомида бу жамоа билан бир неча бора баҳс олиб бордик, Лео гол ура олмаган, биз ишончли ўйнаганмиз. Мана шу фикр доимо ҳаёлимизда бўлади.

Мессига қарши алоҳида футболчи ўйнайдими? Жамоамизда бунга эришган футболчилар бор. Ҳимоячиларимиз ва ярим ҳимоячиларимиз жуда эпчил” – дейди Одемвинге.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com