

Охирги ярим финалчи Жанубий Кореянинг икки клуби ўртасида аниқланди. "Сувон Самсунг" ўз майдонида "Чонбук Хюндай"ни қабул қилди. Биринчи беллашувда "Свуон Самсунг" сафарда 3:0 ҳисобида зафар қучганди.
Лекин жавоб ўйинида 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Агар ўйин охирида "Чонбук" футболчиси Адриано пенальтидан тўп киритганида қўшимча таймларга ҳожат қолмасди.
Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Натижада ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Бунда "Сувон" клуби 4:2 ҳисобида зафар қучиб драматик тарзда ярим финалга йўл олди.



