ОЧЛ. “Шаржа” “Ал Таавон”га жавобсиз олтита гол урди, Шукуров эса баҳсда тўлиқ қатнашди (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
22 сен 2020
Мусобақанинг 5-туридан ўрин олган “Ал Таавон” – “Шаржа” баҳси ўз якунига етди.

Учрашувда амирлик вакиллари 6:0 ҳисобида зафар қучишди. “Шаржа” форварди Веллитон хет-трикка эришган бўлса, Лукас Кайо, Муҳаммад Абдулбосит ва Саид Рашид ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Отабек Шукуров ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Мазкур ғалабадан кейин Абдулазиз Алясси шогирдлари ўз ҳисобидаги очколар сонини 7 тага етказиб олиб, “C” гуруҳида 3-ўринга кўтарилиб олди. “Шаржа” сўнгги турни 24 сентябрда улар билан бир хил очкога эга бўлган “Персеполис”га қарши ўтказади. Жамоалар ўртасида ўтган Шаржадаги ўйинда жангавор дуранг (2:2) қайд этилганди.

“Ал Таавон” (С.Арабистони) – “Шаржа” (БАА) 0:6 (0:1, 0:5)

"Education City Stadium"

Голлар: Рашид 45+1, Веллитон 49, Абдулбосит 54, Веллитон 57, Веллион 61, Кайо 68


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia