ОЧЛ. “Шабаб Ал-Аҳли” яна минимал ғалабага эришди ва очколар бўйича “Пахтакор”га етиб олди (+жадвал)

Eldor Akmurzayev
17 сен 2020
ОЧЛ "B" гуруҳидан ўрин олган "Шаҳр Ходро" – “Шабаб Ал Аҳли” ўртасидаги баҳс якунланди.

Учрашувдаги ягона гол 83-дақиқада “Шабаб Ал Аҳли” сафида захирадан майдонга тушган Педро Конде томонидан урилди. Азизжон Ғаниев эса ўйинни асосий таркибда бошлаб, 2-бўлим бошида Муҳаммад Жума Эйдга алмаштирилди.

Мазкур ғалабадан кейин “Шабаб Ал Аҳли” очколар сонини 6 тага етказиб, “Пахтакор” билан тенглашиб олди. Дубайлик 5-турни 20 сентябр куни айнан “шерлар”га қарши ўтказади.

"Шаҳр Ходро" – “Шабаб Ал Аҳли” 0:1 (0:0, 0:1)

20.00, "Ал Рашид" ўйингоҳи

Гол: Конде 83

"Шаҳр Ходро" – Киа, Фаражи, Фарамарзи, Немати, Жафари, Таҳеран, Садеги, Сейфоллахи, Мехрабан, Қосимнажод, Халатбори

“Шабаб Ал Аҳли” – М.Носир, Ю.Жабир, В,Аббос, Муҳаммад, Хайкал, Э.Хамис, М,Хассан, А.Ғаниев, ал-Хашми, Алҳаммади, А.Ҳалил.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia